Видео: Байкерлар Атамбаевни қўллаган мото пойгани якунлашди

840

Қирғизистон бакерлари Бишкек кўчалари бўйлаб мото пойга уюштириб, Алмазбек Атамбаевни соғайиб кетишини тилаган видео мурожаат ёзишди.

Бишкек кўчалари бўйлаб бўлган мото пойгада 25 байкер иштирок этишди. Қирғизистондаги мотожамият раҳбари Аскат Сеитбеков мотоциклчилар «оддий фуқароларга президентнинг соғлиги аҳамиятли» эканлигини кўрсатгиси келганини айтди.

Байкерлар қатнови Шабдан Баатир, Максим Горький ва Султан Ибраимов кўчаларидан ўтди.

«Қирғизистон байкерлари сизнинг соғлигингиз учун қайғурмоқда. Сиз ўз ўлкангизга кўплаб фойдали ишлар бажардингиз, биз олдинда самарали ишлар кутаётганига ишонамиз. Тезроқ соғайиб кетинг, биз сизни уйда кутмоқдамиз!» — деди мотоциклчилар видео мурожаатда.

Қирғизистон байкерлар ҳаракати 2013-йилдан буён норасмий ҳаракат олиб боради. Жамоат ташкилотларида турли ижтимоий қатламлардан 45 мотоциклчилари бор.

Клуб раҳбарининг сўзларига кўра, жавобгарликни ва йўл қоидаларини яхши билган мотоциклчигина жамоат ташкилотининг аъзоси бўла олади.

Алмазбек Атамбаев Нью-Йоркдаги БМТнинг Бош ассамблеясига кетаётганда Туркияда соғлиги ёмонлашган.Шундан сўнг президент Москвадаги марказий клиник касалхонага ўтказилган.

Шифокорлар президентда юрак аритмияси бор эканлигини аниқлашган. Президентни шу ҳафта касалхонадан чиқиши кутилмоқда.

Муаллиф: Айдай Иргебаева