Конституция бўйича референдум тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламентнинг биринчи ўқувидан ўтди

824

Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламентнинг биринчи ўқувидан ўтди. Ҳужжатни муҳокама қилиш қизғин мунозаралар билан ўтди.

Референдум тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламентнинг биринчи ўқувидан ўтди — 94 депутат маъқул бўлса, 11 депутат қарши овоз берган.

Бироқ, Kloop.kg махбирининг сезишича, йиғинда депутатларнинг сони 105дан ҳам оз бўлди. Буни «Ата Мекен» фракциясининг депутати Аида Салянова айтиб, «ёлғон овоз бериш» бўлмасин деган мақсадда, келмаган депутатларнинг компьютерларини ўчириб қўйишни илтимос қилди, бироқ унинг илтимоси бажарилмади.

Қонун лойиҳасини қабул қилиш жараёнида депутатлар орасида қизғин баҳс-мунозаралар юзага келди. Асосан, «Ата Мекен» ва «Бир бол» фракциялари референдум ва ўзгартиришларга қарши фикр билдиришди.

Президентлаштирилган КСДП ва «Кыргызстан» фракциялари — Конституцияга ўзгартиришлар киритишни қўллашди.

«Ата Мекен»чи Алмамбет Шикмаматовнинг фикрига кўра, ҳозирги конституция ҳукумат билан парламент ўртасида мувозанатни сақлаб туради. Бу ўзгартиришлар парламентни “чўнтакчага” айлантириб қўяди деб айтмоқда.

«Парламентнинг ўрни йўқолади. Коалиция ҳеч қачон тарқалмайди ва премьер-министр олти йил давомида бошқаради. Бу бир ёки икки партиянинг авторитар тизимга олиб келади», — деди у.

«Бир бол» фракциясининг депутати Улуғбек Ормонов эса, парламент Конституциядаги ўзгаришларни «шошилинч турда» эмас, синчковлик билан кўриб чиқиш керак деган фикрни билдирди.

«Ижрочи ҳукуматнинг барқарорлиги»

Кўпчилик коалиция лидери Канатбек Исаев эса, ўзгартиришлар давлатнинг суверенитетини мустаҳкамлайди деб ҳисоблайди.

«Давлат иқтисоди, халқ ҳаёти — яхшиланмади. Бизда 29 ҳукумат раҳбари алмашди. Бир йил ичида бир маҳкаманинг ишини ривожлантириш мумкин эмас. Бир йил оралиғида шу тармоқни ўрганиб чиқади, биз эса ривожлантиришни талаб қилмоқдамиз», — деди у.

«Республика — Ата Журт» фракциясининг депутати Ўмурбек Бабановнинг сўзларига кўра, ўзгартирилар бажариш ҳукуматига барқарорликни олиб келади.

«Бизда президентлик-парламент формаси ишлайди, сабаби давлат раҳбари министрларни тайинлайди. Бироқ бу масалани премьер-министр ҳал қилиши керак. Бирорта ҳам парламент  партия министрлар кабинетининг аъзолари сайлай олмайди», — деди у.

Конституциявий реформа

Конституцияга ўзгартиришлар киритишни таклиф қилган депутатлар, президент Алмазбек Атамбаев томонидан ёқтирилган қонун лойиҳасини парламент муҳокамасига олиб чиқишган.

Ўзгартиришлар ҳукуматнинг ваколатларини кўпайтириб, суд ҳукумати устидан назоратни орттиради. Бундан ташқари Қирғизистонда инсон ҳуқуқлари халқаро шартномалар билан эмас, миллий қонун чиқаришнинг асосида бошқарилади.

Ўзгартириларга қаршилар — собиқ-президент Роза Отунбаева, вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзолари ва айрим депутатлар Конституцияга киритилувчи ўзгартиришлар давлатда демократиянинг йўқолишига олиб келади деб ҳисоблашади.

Ўзгартиришлар тарфдорлари эса, аксинча, ўзгаришлар Қирғизистоннинг мустақиллигига ижобий таъсир кўрсатиб, ҳукуматни узурпациялашидан сақлашини айтишмоқда.

Муаллифлар: Анна Капушенко, Сезим Канибекова
Видео: Азамат Каработоев