Илон Маск Марсни эгаллаб, у ерда миллионли шаҳар қуришни режалаштирмоқда

840

SpaceX ва унинг асосчиси Илон Маск Марсни колонизациялаш режаси бор эканлигини айтди. Маск қизил сайёрада миллионли-шаҳарчани қуриб, Марсга учишни хоҳлаган барчага етарли бўлишини қўшимча қилди. Марсга чипта 200 минг доллар атрофида бўлади.

Илон Маск одамзотни марсга юборишни режалаштирмоқда

 Илон Маскнинг нутқи

«Мен [инсоният] ривожланишининг икки йўли бор деб айтаман. Биринчиси, биз барчамиз охиригача ерда қолиб, охирида бутунлай қирилиб йўқ бўламиз. Муқобили эса — сайёралараро ирққа айланиш».

Мана шундай сўзлар билан SpaceX ва Teslaнинг Бош директори Илон Маск Марсни эгаллашга бағишланган матбуот йиғинини бошлади. Бу унинг баландпаровз режаси, уни амалга ошириш керак — бўлмаса одамзот йўқ бўлиш арафасида.

Илон Маскнинг Марсга одамларни жўнатгиси келади. Бироқ унинг режасида одам сони ўнликлар билан чекланмайди. Маск келаси 40-100 йиллар оралиғида қизил сайёрада миллионли-шаҳарчани қуришни режалаштирмоқда. Лойиҳанинг ғояси XXI асрнинг охиригача Марсга тўлиқ одамзотнинг колониясини қуриш.

Маскнинг сўзларига кўра, одамлар юкланган биринчи борт 2018-йили жўнатилиши керак. Биринчи одам эса Марсга 2022-йили бориб қолади.

Бунинг учун у уч фазовий кемадан ташкил топган тизимни кашф қилди  

Марсни колонизациялаш бўйича Маскнинг режаси — амалга ошаётган лойиҳанинг энг шуҳратлиси. Уни тўлиқ амалга ошириш учун кўп нарса керак, кўп янги ускуналар ва технология.

Илон Маск космик кемаларни ясовчи SpaceX компаниясига раҳбарлик қилади. Марсга бағишланган матбуот йиғинида компания уч космик кемани намойиш қилди.

Маскнинг ҳисоби бўйича Флорида станциясининг баландлиги 122 метр бўлган, икки модулдан ташкил бўлган космик кема учади. Биринчиси — олиб юрувчи кема. Иккинчиси — автономли, олти матор билан жиҳозланган кичик кема юзлаган одамларни ва ўзиги мос юкни юклаб кетади.

Кичик кема ер орбитасига етгандан кейин, олиб юрувчи кема яна қайтади ва ёнилғи модда юклаб қайтади. Бу модул одамлар учиб кетаётган кемага учиб бориб қўшилиб, уни ёнилғи модда билан таъминлайди. Бу жараён беш марта қайтарилади.

Кичик кема узоқ вақт учишга тайёр. У ўзининг маторларини ишга тушириб, 100 чақирим/соат тезлик билан юради. Ердан Марсгача бўлган оралиқни уч ойда босиб ўтади.

Кема марсга қўнади. Бироқ бу ҳаммаси эмас. Маск қизил сайёранинг ресурсларини қайта ишлаб, кемани қайта келишига ёнилғи модда тайёрлашни ҳам ишлаб чиққан.

Маскнинг таъкидлашича, мана шу усул билан одамзотни Марсга жўнатишда маблағни тежаса бўлади.

Маблағ томондан қандай бўлади?

SpaceX компанияси директорининг сўзларига кўра, ҳозирги технология асосида бир одамнинг марсга етиши учун 10 миллиард доллар керак.

screen-shot-2016-09-28-at-13-14-32

Илон Маск бу баҳони 200 минг долларга тушириш йўлини топган. Бир кемадан бир неча марта фойдаланилса, нарҳ бир қанча пастлайди (аниқроқ айтганда, олиб юрувчи ракета 1000 марта, ёнилғи модда ташиган кема 100, одам юклаган кема 12 марта фойдаланилади).

У ҳозирги ҳаво йўллари билан солиштиришлар олиб борди. Агар бир самолёт бир марта учса, унда Лас-Вегасдан Лос-Анжелесга Боинг 737 билан учиб бориш учун 180 йўловчининг ҳар бири ярим миллион доллардан тўлаб қолади. Бироқ кўп учишга мослаштирилганидан чипта баҳоси 43 долларни ташкил қилмоқда.

Ҳозирги стандартга нисбатан 200 минг доллар озроқ пул сарафланади. Оддий Virgin Galactic билан орбитага учиб бориб, ноллик гравитацияда бўлиш 250 минг долларни ташкил қилади.

Камчиликлар борми?

Энг ачинарлиси — бу лойиҳани амалга ошириш учун Маскнинг маблағи йўқ. У қанча сумма кетишини айтмади, бироқ аналитиклар унда керакли ресурслар йўқ эканлигини айтишмоқда.

The Vergeнинг ёзишича, бу матбуот йиғини биринчи сармоядорлар учун берилди. Аниқроқ айтганда, ягона потенциалли инвестор бўлган NASA учун.

Ҳозирда SpaceX компаниясига буюртмалар америка ҳукуматидан келади. Роскосмос билан Европа космос агентлигининг бюджетини қўшганда NASAнинг бюджетига етмайди. 2016-йили NASAнинг бюджети 19 миллиард доллардан ортган.

Режанинг икки қийин жиҳати бор

Биринчиси, SpaceX керакли имиджини туза олмади. Компания дедлайн ясашда ортда қолмоқда, бугина эмас, унинг ракеталари старт олишда портлаб кетган ҳоллар кўп (ёки қўнишда). Илон Маск ҳар доим ҳам айтган сўзининг устидан чиқмайди — у 2014-йили SpaceX кемасида одамни космосга учираман деган режаларини айтган эди, бугунги кунгача аниқмас.

Иккинчидан, Марсга учиш бўйича NASAнинг ўз режаси бор. Агентлик кўп марта фойдаланса бўладиган ўзининг космик кемасини ишлаб чиққан, у «Орион» деб аталади. Унинг ёрдами билан NASA 2030-йили марсга одамларни учиришни режалаштирмоқда. Агентликнинг мақсади ҳам бошқа — Марсга одамларни илмий-текшириш учунгина жўнатиш.

Шундай қилиб, Маскнинг режасида пухталик йўқ, кутишгина қолди. SpaceX компаниясининг кемалари портламай қолишига ваА ҳукумати марсни колонизациялаш учун ўнлаб миллиард долларларини сарфлашга ишониш билан умид қилишдан бошқа чора йўқ.

Муаллиф: Азамат Омуралиев