«Азаттык»: Президент учун уй: Анарбек Укуев ким?

843

Бишкек шаҳрининг мэри Албек Ибраимов Жоғорқу Кенешдаги “Ата Мекен” фракциясининг лидери Ўмурбек Текебаевни судга беришини маълум қилди.

Мақоланинг асл нусхаси Азаттык радиосининг сайтига чиққан, муаллифи Элеонора Бейшенбек қизи.

Иккисининг тортишуви Текебаев Ибраимовнинг аёли номига рўйҳатга олинган 2,7 гектар ернинг президент Алмазбек Атамбаевга сотилишида шубҳали вазиятлар бор деб билдиргандан кейин бошланган.

Бу орада ерни «Дастан” ишхонасидан сотиб олиб Албек Ибраимовнинг аёлига сотди деган жамоатчиликка умуман номаълум Анарбек Укуевга боғлик янги вазиятлар тўғрисида сўз бўлмоқда.

2012-йили “Дастан” ишхонасига тегишли 2,7 гектар ерни сотиб олган Анарбек Укуевнинг исми мазкур ерни 2015-йили президент Алмазбек Атамбаевга сотган деган маълумот очиққа чиққандан буён айтила бошлаган.

Давлат рўйҳатга олиш хизматининг раҳбари Тайирбек Сарпашев бу вақтгача парламентдаги “Ата Мекен” фракциясининг йиғинида у йирик қурилиш компаниясининг раҳбари эканлигини айтган. Асли Таласдан эканлигини, Бишкек шаҳрининг мэри Албек Ибраимов билан қариндош эмаслигини маълум қилган.

Бу орада “Ата Мекен” фракциясининг лидери Ўмурбек Текебаев президент Алмазбек Атамбаевнинг баҳсли ердаги уйини Укуевнинг Aska-FEZ деган қурилиш ширкати қурмоқда деган маълумот бор эканлигини айтиб чиқди.

Унинг таъкидлашича, пойтахт мэри Албек Ибраимов “Бишкек” эркин иқтисодий ҳудудига раҳбарлик қилгандан бошлаб Укуев билан муомалада бўлган, кейин “Дастан” ишхонасига раҳбар бўлиб келганда бу ишхонага тегишли ерни шубҳали вазиятда сотган:

— Албек Ибраимов “Бишкек” эркин иқтисобий ҳудудига раҳбарлик қилиб турган вақтида Aska-FEZ ишчи компания бўлиб, иккиси бу ерда ьир қанча объектни қурган экан. Уларнинг танишлиги шу ердан бошланган. Ибраимов 2012-йили “Дастанга” борганда Директорлар кенгаши шу ер сотилсин деб буйруқ чиқаради. Беш кундан кейин бу ер Укуев номига рўйҳатга олинади. Шу беш куннинг икки куни дам олиш куни бўлган, ерни сотилётгани тўғрисида ҳеч ким билмаган, эълон бўлмаган. Ўша вақтда “Дастан”га раҳбарлик қилган Албек Ибраимов, ишхонанинг Директорлар кенгашидаги Юрий Васильев ва бошқарма аъзоси бўлган киши ҳам Атамбаевга тегишли бўлган “Кыргызавтомаш” ишхонасида ишлаган. Улар ўша ер участкасини Албек Ибраимовнинг шеригига, таниш одамига сотиб, кейин бу ерни аёлига олиб беради. Унинг энг асосийси — нима сабабдан ҳозир Укуевниайтолмайди? Аниқланмаган маълумот бўйича Укуев Атамбаевга уй қуриб бермоқда деб айтилмоқда. “Бишкек” ЭЭАнинг ишчилари Укуев Атамбаевга уй қура бошлагандан бери янги “Гелендваген” русумидаги  йўл танламас машина минди деб айтишмоқда.

Мэр: Текебаевни судга бераман

Бишкек шаҳар мэри Албек Ибраимовнинг "Азаттык"қа» билдиришича, у Укуев билан неча йилдан бери таниш, бироқ “Дастан”га раҳбарлик қилганда бу ишхонага тегишли ерни таниш-билиш бўлгани учун сотганлиги ҳақидаги гап асоссиз деб атади:

— Мен у кишини танийман. «Бишкек» ЭЭАда фирмаси бўлса танийсанда. Ўзининг субъектларини танимаган директор ҳам директорми. Мен у кишини бундан аввал танир эдим. У олтмиш ёшга чиққан киши. Шаҳардаги кўп объектларни қурган. Вақтида “Азат” деган корпорацияда ишлаган. СЭЗда объектларни қурган. Совет иттифоқи тарқалишидан аввал кўп йиллар қурилиш тармоғида ишлаган. 1995-йили «Манас»нинг 1000 йиллигини ўтказганда у киши Манас қишлоғини қурган. Ишлаб чиқариш биноларининг кўпини қурган.

Ибраимов ҳозир Алмазбек Атамбаевнинг уйини Укуев фирмаси қураётгани тўғрисида хабари йўқлигини айтиб, Текебаевни судга беришга тайёрланаётганини қўшимча қилди:

— Мен ким қураётганини билмас эдим. Ким кимга буюртма берганини билмайман. Шахсан мени қурилиш фирмам йўқ. Ким билан шартнома тузади ким билади, у ерда ишчи компаниялар кўп. Суд тўғрисида расмий маълумотларни эшитасизлар. Ҳозир юристларимиз тайёрланишмоқда. Суд материалларни оладими йўқми, билмаймиз, бироқ оладиган қилиб тайёрламоқдамиз.

Президент аппаратининг ахборот сиёсат бўлимининг раҳбари Алмаз Усўнов ҳам Атамбаевнинг уйини ким қураётганидан хабари йўқлигини айтиб, бироқ бу уй ўз пулига қуриляпти деган сўзларни инкор қилди:

— Бу хусусий объект. Давлат тасарруфида эмас. Шу сабабли ким қураётганини билмайман. Алмазбек Атамбаев ўзининг маблағига уй қурдирмоқда. Бу резиденция эмас. Давлат маблағига уй қурган Ақаевнинг, Бакиевнинг вақтида бўлса керак. Ҳозир миш-миш чиқаришмоқда.

Анарбек Укуев ерга алоқадар можароли вазиятлар бўйича ҳозирча очиққа чиқиб, изоҳ бермаган. “Азаттык”нинг уни топиб, боғланиш ҳаракатидан  фойда бўлмади.

Юстиция министрлигининг сайтида шундай исмдаги одам Aska-FEZ қурилиш компаниясининг етакчиси эканлиги, бу компания 2014-йили қайта рўйҳатдан ўтганигина ёзилиб турибди. Сайловчилар рўйхатида исм-шарифи шундай фуқаро Бишкек шаҳрининг яшовчиси 1957-йилги эканлиги кўрсатилган.

Анарбек Укуев «Бишкек» эркин иқтисодий ҳудудида рўйҳатдан ўтган фирмаси бор. «Бишкек» эркин иқтисодий ҳудудининг етакчиси Дуйшўн Ирсалиев бу фирмани билмаслигини айтди:

— «Бишкек» эркин иқтисодий ҳудудида қурилиш материалларини чиқарган, хизмаи кўрсатган қурилиш компаниялар бор. Хизматни бизда эмас, бошқа жойларда хам хизмаи кўрсатади. Мен уларни танимас эканман.

Атамбаев сотиб олди деган ер 2010-йили апрель воқеаларигача ўша вақтдаги президент Қурманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиевга тегишли “Арткурулуш дизайн” фирмасининг тасарруфида бўлган. Бу ишхона ерни “Дастан” давлат ишхонасидан 2008-йили 26 миллион сомга соьиб олган. Бироқ маблағни ўтказмаган деган баҳона билан 2010-йилдан кейин ерни “Дастан” суд орқали қайта олган.

Ўша вақтда айниқса, ижтимоий тармоқларда Атамбаев бундай муаммоли ерга қурилган уйни етим болалар уйи қилиб бериши керак деган ташаббуслар кўтарилмоқда.