Атамбаевнинг атрофидагиларнинг расмий даромадлари ҳамда мол-мулки. Ким нимага эгалик қилади?

872

Ер участкалари, эски автомашиналар ва хонадонлар — Алмазбек Атамбаев билан бирга юрганлар расмий қоғозларда яна қандай мулкларга эгалик қилишади?

Амалдорларнинг мол-мулкига Ўмурбек Текебаев билан Алмазбек Атамбаев ўртасида келишмовчилик бошлангандани кейин жамоатчиликнинг эътиборини тортди.

Текебаев давлат раҳбарини Қой-Тошдаги ерини ноқонуний олди деб айтиб чиқди. Ҳукумат эса, айбловларни инкор қилиб, президент ерни расмий ҳужжатлаштирганини билдирди.

Шундан сўнг, ижтимоий тармоқларда Текебаевнинг мол-мулки тўғрисида маълумотлар эълон қилинди. Унга жавоб қатори депутат журналистларни уйига бошлаб борди. Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбат вақтида Текебаев Атамбаевнинг атрофидаги амалдорларнинг мулки тўғрисида гап қистириб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, президент ёнида юрганларнинг айримлари маошига квартира сотиб ололмайди.

Атамбаев атрофидаги амалдорлар расмий қоғозлар бўйича нималарга эгалик қилишади? Қуйида 2015-йилдаги ҳукуматдагиларнинг декларациясида кўрсатилган маълумотлар:

Фарид Ниязов, президент аппаратининг етакчиси

niyazov

Ниязов — Атамбаевнинг яқин сафдоши, у президентнинг сайлов штабининг раҳбари бўлиб келиб, давлат раҳбарининг аппарат етакчилигигача кўтарилган одам. Конституциявий ислоҳатларга ўзининг ижобий фикрини билдириб, қарши томонларни танқид қилиб, ўзгаришларни қўлламоқда.

Йиллик даромади: 816 минг сом

Йиллик харажати: номаълум

Тасарруфида:

  • 45,2 квадрат метр майдон хонадоннинг 50 фоизини эгаси;
  • 1984-йили чиқарилган «Ауди 80» русумидаги автомашина;
  • 2007-йили чиқарилган ЛТЗ-60А трактори.

Ишончли бошқарувга ўтказиб берилган:

  • 9,6 гектар қишлоқ хўжалик ери;
  • 7 гектар қишлоқ хўжалик ери;
  • 3 гектар қишлоқ хўжалик ери;
  • 1,6 қишлоқ хўжалик ери (25 фоизлик улуш).

Яқинларининг даромади: 185 минг сом.

Яқинларининг мулки:

  • қишлоқ хўжалик ери, 10 гектар;
  • қишлоқ хўжалик ери, 4,2 гектар;
  • қишлоқ хўжалик ери, 1,6 гектар;
  • қишлоқ хўжалик ери, 1,6 гектар;
  • қишлоқ хўжалик ери, 1,6 гектар;
  • ер участкаси, 0,15 гектар;
  • турар-жой, 108 квадрат метр;
  • 45,2 квадрат метр майдондаги хонадоннинг 50 фоизлик улуши.

Иса Ўмуркулов, парламентдаги президентнинг КСДП фракцияси лидери

omurkulov

Иса Ўмуркулов — КСДП бўйича Атамбаевнинг эски санаалашы, у 10 йилдан буён партия аъзоси ҳисобланади. Сиёсатга келгунга қадар Ўмуркулов етти йил давомида Қирғизистон Темир йўл бошқармасига раҳбарлик қилган. 2010-йилнинг апрель воқеасиндан сўнг, Бишкек шаҳрининг мэри бўлиб тайинланиб, тўрт йилга яқин пойтахтни бошқарган. Ўмуркулов Ғалаба истироҳат боғининг чегараларини ноқонуний тасдиқлагани учун ўз хоҳиши билан хизматдан кетган. Кейинчалик у суд томонидан оқланган.

Йиллик даромади: 1,04 миллион сом.

Йиллик харажати: номаълум

Мулки:

  • Қўй қўра;
  • ер участкаси, 0,10 гектар;
  • ер участкаси, 0,09 гектар;
  • ер участкаси, 5,31 гектар;
  • ер участкаси, 4,25 гектар;
  • ер участкаси, 4,24 гектар;
  • ер участкаси, 3,19 гектар;
  • ер улуши 3,19 гектар;
  • ер улуши, 2,65 гектар;
  • ер улуши, 1,59 гектар.

Яқинларининг даромади: 532 минг сом.

Яқинларининг мулки:

  • 30,8 квадрат метр майдон хонадон;
  • Юк ташувчи автомашина;
  • Енгил автомашина;
  • Фойдаланилмай турган 73,1 квадрат метр майдон ;
  • Фойдаланилмай турган 73,1 квадрат метр майдон;
  • 204 квадрат метр уй;
  • уй, 99 квадрат метр;
  • ер улуши, 0,9 гектар.

Сапар Исаков, президент аппаратининг раҳбар ўрин босари

isakov

Германия канцлери Ангела Меркель Қирғизистонга келганда, Атамбаев халқаро муносабатлар контексида Исаковни «ўнг қўлим» деб атаган. Президент аппарати учун нисбатан ёш, 39даги Сапар Исаков сўнги беш ичида ташқи сиёсат бўлимининг раҳбари бўлиб ишлаб келади.

Йиллик даромади: 853 минг сом

Йиллик харажати: 3,9 минг сом

Нималарга эгалик қилади:

  • хонадон, 127,4 квадрат метр майдон.
  • Яқинларининг даромади: 63,9 минг сом
  • Яқинларининг мулки:
  • «Лексус RX450» автомашинаси.

Албек Ибраимов, Бишкек мэри

Ибраимов — Қирғизистон сиёсатида янги одам. У 2016-йилнинг февраль ойида Бишкек мэри бўлиб сайланиб, ҳеч қачон «саясатка умтулбаганын» айтган. Сентябрда у президент атрофида бўлган мулк бўйича можарода асосий фигурант бўлиб чиққан. Ўмурбек Текебаев Ибраимов Атамбаевга 2,7 гектар майдон ерни шаҳар мэри хизмати учун совға қилганини айтади. Ибраимов Текебаевни судга беришга тайёрланаётганини айтган.

Йиллик даромади: маошидан 765,5 минг сом ва озиқ-овқат сотишдан 3 миллион сом.

Эгалик қилган мулки:

  • Умумий майдони 12,8 гектарни ташкил қилган 30 ер участкаси.
  • Ишончли бошқарувга берилган:
  • Номаълум компаниядаги 100 фоизлик улуши;

Яқинларининг даромади: ер участкаларини сотишдан 33 миллион сом.

Яқинларининг мулки: 100 гектар майдон ер участкаси.

Албек Ибраимов, Бишкек мэри

1

Ибраимов — Қирғизистон сиёсатида янги одам. У 2016-йилнинг февраль ойида Бишкек мэри бўлиб сайланиб, ҳеч қачон «сиёсатга интилмаганини” айтган. Сентябрда у президент атрофида бўлган мулк бўйича можарода асосий фигурант бўлиб чиққан. Ўмурбек Текебаев Ибраимов Атамбаевга 2,7 гектар майдон ерни шаҳар мэри хизмати учун совға қилганини айтади. Ибраимов Текебаевни судга беришга тайёрланаётганини айтган.

Йиллик даромади: маошидан 765,5 минг сом ва озиқ-овқат сотишдан 3 миллион сом.

Эгалик қилган мулки:

  • Умумий майдони 12,8 гектарни ташкил қилган 30 ер участкаси.
  • Ишончли бошқарувга берилган:
  • Номаълум компаниядаги 100 фоизлик улуши;

Яқинларининг даромади: ер участкаларини сотишдан 33 миллион сом.

Яқинларининг мулки: 100 гектар майдон ер участкаси.

Чинибай Турсунбеков, КСДПдан парламент раиси

2

Парламентнинг V чақирилишида 2010-йил якунида, Турсунбеков Атамбаевчи КСДПнинг лидери бўлган. Янги чақирилишда эса, Асилбек Жээнбеков ўз хоҳиши билан кетгандан сўнг, у спикер бўлиб тайинланган. 2010-йилгача Турсунбеков ун ишлаб чиқарувчи тадбиркор бўлган.

Йиллик даромади: 889,6 минг сом

Йиллик харажати: номаълум

Тасарруфида:

  • Фойдаланилмаган майдон 418 квадрат метр;
  • хонадон, 214 квадрат метр;
  • хонадон, 181 квадрат метр;
  • хонадон, 156 квадрат метр;
  • хонадон, 69,5 квадрат метр;
  • хонадон, 68,2 квадрат метр;
  • хонадон , 35 квадрат метр;
  • тўрт машина тўхташ жойи, ҳар бирининг майдони 22 квадрат метрни ташкил қилади;
  • 0,2 гектар майдонда ер участкаси;
  • «Мерседес-Бенц» русумидаги кичик автобус;

Ишончли бошқаришга берилган:

  • Номаълум компаниядаги 80 фоизлик улуш;
  • Номаълум компаниядаги 45 фоизлик улуш;
  • Номаълум ААКдаги 92 фоиз акциялар;
  • Номаълум ОАЖдаги 81 фоизлик акциялар;
  • Номаълум ОАЖдаги 16 фоизлик акциялар;

Яқинларининг даромади: 15,08 миллион сом

Яқинларинг мулки:

  • хонадон, 316 квадрат метр;
  • хонадон, 238 квадрат метр;
  • хонадон, 200 квадрат метр;
  • хонадон, 97,5 метр;
  • хонадон, 33 квадрат метр;
  • уй, 360 квадрат метр;
  • турар жой, 374 квадрат метр;
  • турар жой, 109 квадрат метр;
  • турар жой, 81 квадрат метр;
  • фойдаланилмаган бино, 432 квадрат метр;
  • фойдаланилмаган бино, 83 квадрат метр;
  • умумий майдони 0,72 гектарни ташкил қилган тўрт ер участкаси;
  • қурулиши тугалланмаган бинолар 338 квадрат метр;
  • «Лексус 570» автомашинаси;
  • «Мерседес-Бенц ME-350» автомашинаси.

Бусурманкул Табалдиев, президент маслаҳатчиси

3

Табалдиев 2015-йили Атамбаевнинг маслаҳатчиси бўлиб тайинланган. Аввал у турли юқори хизматларни эгаллаб келган: президент администрациясини ҳимоя қилиш ва хавфсизлик бўлимини бошқариб, МХДҚнинг раҳбарлигигача етиб, мудофаа кенгашининг маслаҳатчиси бўлиб ҳам ишлаган.

Йиллик даромади: 627,5 минг сом

Нафақа: 372,5 минг сом

Харажати: 2 миллион сом

Мулки:

  • уй, 300 квадрат метр;
  • хонадон, 106 квадрат метр;
  • «Тойота Прадо» автомашинаси, 2014-йили чиқарилган;

Яқинларининг даромади: 1,1 миллион сом

Яқинларининг мулки:      

хонадон, 220 квадрат метр;

Аали Карашев, президент аппарати раҳбарининг ўринбосари

4

Бакиев президент бўлган вақтда Ўш области бўйича ҳукуматнинг мухтор вакили бўлиб ишлаган. 2010-йилнинг апрель воқеасидан кейин у вице-премьер-министр хизматига келган. 2016-йилнинг апрель ойида Карашев президент аппаратининг раҳбар ўрин босари бўлиб тайинланган.

Йиллик даромади: 373 минг сом

Мулки: уй, 111,6 квадрат метр.

Декларацияда Карашевнинг ва унинг яқинларининг мол-мулки тўғрисида бошқа маълумотлар кўрсатилмаган.

Икрамжан Илмиянов, президент маслаҳатчиси

5

Илмиянов 2010-йилдаги инқилобдан сўнг Атамбаев вақтида премьер-министрнинг ёрдамчиси лавозимига келган. Президентлик сайловидан кейин президент аппаратининг ўрин босари ва биринчи ўрин босарлигига тайинланган. 2015-йилнинг ноябрь ойидан бошлаб, президент маслаҳатчиси бўлиб ишлаб келади. Инқилобгача Илмиянов ҳайдовчи бўлиб ишлаган — 2009-йили олий маълумот олгандан бошлаб Атамбаев компаниясида «Медиа Форумга» иқтисодчи бўлиб тайинланган.

Йиллик даромади: 316 минг сом

Йиллик харажати: номаълум

Мол-мулки:

  • уй, 90 квадрат метр;
  • ОДА 39370 русумидаги автоприцеп, 1992-йили чиқарилган;
  • МАЗ 354323 юк ташувчи автомашина, 1992- йили чиқарилган;
  • «Мазда 929» енгил автомашина, 1984- йили чиқарилган;
  • «Даймлер-Бенц 200» енгил автомашина, 1986- йили чиқарилган.

Яқинларининг мулки:

  • Автомашина тўхташ жойи, 16,5 квадрат метр;
  • Хонадон, 143 квадрат метр;
  • «МАН» юк ташувчи автомашина, 1993- йили чиқарилган.

Сооронбай Жээнбеков — премьер-министр

6

Жээнбеков 2010-йилдига инқилибдан сўнг, Ўш областини бошқарган. 2015-йилдан бошлаб қисқа муддат ичида бир қаняа хизматларни алмайтиради — Давлат кадрлар хизматининг етакчиси, президент аппарати раҳбарининг биринчи ўрин босари ва ҳукумат раҳбарлигига келади. Инқилобгача тадбиркорлик билан шуғулланиб, депутат ва қишлоқ хўжалик министри бўлиб ҳам ишлаган.

Йиллик даромади: 477 минг сом

Йиллик харажати: номаълум

Мулки:

  • уй, 160 квадрат метр;
  • сарой, 120 квадрат метр;
  • хўжалик уй, 60 квадрат метр;
  • хўжалик қурилишлари билан уй;
  • қишлоқ хўжалиги ер участкаси, 21 гектар;
  • қишлоқ хўжалиги ер участкаси, 18,7 гектар;
  • қишлоқ хўжалиги ер участкаси, 6,7 гектар;
  • ер участкаси 1,5 гектар;
  • ер участкаси, 8 соток;
  • бошқа ер участкалари, 1 гектар;
  • кўп йиллик боғлари, 40 гектар;
  • кўп йиллик боғлари, 17 гектар;
  • савдо-сотиқ павильони;
  • МТЗ-80 трактори.

Яқинларининг даромади: 3,6 миллион сом.

Яқинларининг мулки:

  • хонадон, 64 квадрат метр;
  • қишлоқ хўжалик ери, 10 гектар;
  • яйлов, 50 гектар;
  • яйлов, 16,6 гектар;
  • «Лексус» автомашинаси.

Абдиль Сегизбаев, МХДҚнинг раҳбари

7

Сегизбаев 2011-йили Атамбаев ёрдамчиси хизматига келган. Ундан кейин президент аппаратининг ахборот сиёсат бўлимининг етакчиси бўлиб тайинланган. 2014-йили МХДҚнинг раҳбар ўрин босари бўлиб келиб, тобокелчилик анализи ва божомолдоо хизматининг директори бўлган. Бир йилдан кейин Атамбаев уни комитет раҳбари қилиб тайинлаган.

Йиллик даромади: номаълум

Йиллик харажати: номаълум

Мол-мулки:

номаълум.

Яқинларининг даромади: номаълум

Яқинларининг мулки: номаълум

Сегизбаевнинг декларацияси МХДҚнинг бошқа раҳбарлари каби давлат кадрлар хизматининг сайтида ҳам кўрасатилган.

Темир Джумакадиров, мудофаа кенгашининг котиби

8

Ҳозирги хизматга келишидан аввал Жумакадиров 2012-йилдан бошлаб, мудофаа кенгашининг котиби ўрин босари бўлиб ишлаб, президент аппарати етакчиси бўлиб ўлгирган. Бу вақтгача у Қирғизистон миллий университетида, президент Қурманбек Бакиевнинг котибятида, ундан аввал эса Осиё банкининг лойиҳаларида, Европа Иттифоқида ва БМТда ҳам ишлаган.

Йиллик даромади: Расмий ойлик маоши билан 799,1 минг сом, товар сотишдан 550 минг сом.

Йиллик даромади: номаълум

Мулки:

  • ер участкаси, 0,06 гектар;
  • ер участкаси, 1,5 гектар (16 фоизлик улуши билан);
  • «Мерседес-Бенц E280» автомашинаси, 1999-йили чиқарилган.
  • Яқинларининг даромади: 1,3 миллион сом
  • Яқинларининг харажати: 5,25 миллион сом
  • Яқинларининг мулки:
  • хонадон, 71,6 квадрат метр;
  • хонадон, 60,9 квадрат метр;

Асилбек Жээнбеков, парламенттин экс-спикери

9

Йиллик даромади: 2,15 миллион сом

Йиллик харажати: номаълум

Мулки:

  • уй;
  • ер участкаси;
  • икки бино;
  • қурилиши тугалланмаган бино.

Жээнбеков мулкнинг майдони унинг декларациясида кўрсатилган эмас.

Ишончли бошқарувга берилган:

  • номаълум компания биносининг 47,6 фоиз улушига эга ;
  • номаълум компания биносининг 19,1 фоиз улушига эга ;
  • номаълум компания биносининг 33,3 фоиз улушига эга ;
  • номаълум ҳиссадорлик жамияти акцияларининг 91,5 фоизи;

хўжалик субъект: жониворлар ва асалари хўжалиги

Яқинларининг даромади: 348 минг сом

Яқинларининг мулки:

  • уй;
  • бино ёки қурилишлар;
  • ер участкаси.

Кўчмас мулкнинг майдони декларацияда кўрсатилмаган.

Ҳурматли ўқувчилар, юқоридаги амалдорларнинг декларациясида кўрсатилмаган мол-мулки ёки даромад манбаалари тўғрисида билсангиз биз билан сайтнинг ўнг томонидаги колонка ёки office@kloop.kg манзили бўйича боғланинг.

Муаллифлар: Эльдияр Арикбаев, Дмитрий Мотинов, Регина Им