«Бутун Қирғизистон»нинг Россияда қўлга олинган тарафдори Қирғизистонга олиб келиниб қамоққа олинди

105

«Бутун Қирғизистон» партияси тарафдори Турду Акматалиев Россиянинг Красноярск шаҳрида ҳибсга олиниб, Бишкекка олиб келинди, деб хабар беради «Азаттиқ» унинг яқинларига таяниб.

Уларнинг маълумотига кўра, эркак март ойида қўлга олинган. 28 октябр куни уни Қирғизистонда сўроқ қилишган.

«Сўроқ вақтида терговчилар Акматалиевнинг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги публикацияси учун ҳибсга олинганлигини маълум қилишган», — деб хабар беради нашр.

Биринчи Май туман суди «Клооп»га маълум қилишича, 31 октябр куни Акматалиевнинг эҳтиёт чоралари кўриб чиқилади. Унга ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллашга оммавий чақириқ қилиш моддаси бўйича айблов қўйилган.