Ўшдаги пиёдалар ўтувчи кўприкнинг усти 3,5 млн сомга ёпилмоқда

99

Ўш шаҳрининг Масалиев ва Навоий кўчалари чорраҳасида жойлашган пиёдалар ўтиш жойининг усти ёпиляптии. Бу ҳақда “Клооп”га Ўш шаҳар капитал қурилиш бошқармасининг бошлиғи Шумкарбек Паизиев маълум қилди.

Капитал қурилиш бошқармаси томонидан 3 миллион 492 минг 536 сомлик тендер эълон қилиниб, уни ўтиш жойини қурган «Сапат қурилиш» МЧЖ ютиб олди. Қурилиш ишлари ноябрь ойи охиригача якунланади.

«Қишда ўтиш жойидаги қорларни эритиш учун туз ва бошқа моддалар ишлатилади. Бу бетоннинг сифатини ёмонлаштиради. Бунинг олдини олиш учун устини енгил конструкция билан қоплаяпмиз», - дейди Паизиев.

Қурилиш маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

«Бу йил пул йўқ, қурувчилар ўз ҳисобидан қуриб, ишлаяпти. Келгуси йил бюджетидан маблағ ажратамиз», — деди Паизиев.

Ажратилган пул ўтиш йўлаги ва лифтларни қоплайди, ҳар бир лифт олдига бошқарув панеллари ва экран ўрнатилади. Барча лифтлар бир киши томонидан бошқарилади.