Халқаро Алмашув Маркази (IEC) директори Эсен Арзибаев, ўтган йили Ўш шаҳридан 35 талаба ушбу дастур орқали АҚШга бориш учун ҳужжат топширган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилда 80 га яқинлигини айтади.
“2010 йилгига нисбатан, бу йил “Work and Travel” дастури билан АҚШга кетиш нияти билан ҳужжат топширган талабаларнинг сони бироз ортди. Марказимизга биринчилардан бўлиб, ҳужжат топширган 20 га яқин талабалар, шу йилнинг 13 майида, Бишкек шаҳрига, АҚШ элчихонасидан мулоқотдан ўтгани жўнаб кетишди” - деди марказ директори кloop.kg га берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, талабалар дастурда қатнашишлик учун инглиз тилини ўрта ва мукаммал билишлари керак. Бу эса ўз навбатида АҚШ элчихонасида, элчи билан мулоқотдан ўтгани ва Америкага борганда ишлаш жараёнида зарур бўлади.
Шунингдек Эсен Арзибаев: “Элчи мулоқотидан муваффақиятли ўтган талабалар Америка Қўшма Штатларига бориш имкониятига эга бўлишади. Яъни АҚШнинг Қирғизстондаги элчихонасининг консули томонидан талабалар билан айрим талаб ва нуқтаи назарлар билан келишган ҳолда, уларга виза берилади” – деди.
Унга кўра, АҚШнинг давлат департаменти фақат ўқув йилидаги талабаларни қабул қилиши сабабидан, бу дастурда Олий Ўқув Юртнинг биринчи босқичида таҳсил олаётган ёки уни битириш арафасидаги талабалар қатнаша олмайдилар. Дастурда қатнашишлик учун, талаба 700-800 АҚШ доллар пул марказга пул тўлаши керак бўлади.
Таҳлилчи фиклари:
Ўш Давлат Университети, “Қирғиз тили” илмий кафедрасининг дотценти Нармирзаева Курманжан, бу дастур орқали талабаларда кўплаб имкониятлар бўлишини, бу имкониятлардан талабалар оқилона фойдаланишликларини тафсия этади.
“Талабалар ўз шаҳридаги атроф муҳити билан чекланиб қолмай, ғарб давлатларига бориб ўз касб йўналиши бўйича малакаларини оширишиб, уларнинг [ғарб давлатлари]: маданияти, билимлари, урф-одатлари, иқтисодиёти, сиёсатлари, турмуш тарзларини ўрганиб келишса, қолаверса уларга, бизнинг хаётимиз ҳақда ҳам сўзлаб, таништиришса яхши бўлади” - деди kloop.kg билан суҳбатда Нармирзаева Курманжан.
Уч ойлик ёзги таътил мавсумида, вақтинчалик ишлаш билан биргаликда саёҳат ҳам қилиб келиш нияти билан АҚШга борган талабаларнинг аксарияти, у ерда қонунсиз, баъзи бирлари эса қонуний равишда қолишларига Нармирзаева Курманжан қарши эканлигини айтади.
“Бизнинг талабалар ўша ерларда вақтинчалик қолиб, ўзларининг соҳалари бўйича қўшимча билимлар олишларига, қарши эмасман. Лек АҚШда узоқ муддат ёки бутунлай қолишларига қаршиман. Улар [талабалар] АҚШда олган билимларини, Қирғизистонга қайтиб келиб, бу ерда ишлатишса, ўзидан кейингиларига ўргатишса яхши бўлар эди” -дейди Нармирзаева Курманжан.
Ўш Давлат Университетнинг “Дунё тиллар” факултетининг талабаси, Таанбаев Ақжол, Нармизаева Кунманжан фикрларига қўшилиб, АҚШдан албатта қайтиб келиб, ўқишини давом эттиришин ва олдига қўйган режаларини Қирғизистонда амалга оширишини айтади.
“Барча режаларим Қирғизистонга боғлиқлигидан, у ерда қолиш ниятим йўқ. Бу дастурда қатнашишдан асосий мақсадим, Американи кўриб келишдир. Ҳозирда инглиз тили ўқитувчиси касбини эгаллаяпман. Бу сафарим, менга у ерда [АҚШ] инглиз тилини яна ҳам мукаммал ўрганиб келишимга имкон беради” - деди Таанбаев Ақжол kloop.kg га берган интервьюсида.
Ақжол яқиндагина Бишкек шаҳридаги АҚШ элчихонасида, элчи билан мулоқотдан ўтган ва Америкага бориш визасини қўлга киритган. Унга кўра мулоқот ўртача даражада ўтган.
“Мен мулоқотни осон ёки қийин деб айта олмайман. Ҳамма нарса Аллоҳдандур. Албатта одамни ўзига ҳам боғлиқ бўлади - деди Таанбаев Ақжол.
Америка таъсуротлари
Қирғиз Россия Словян Университетнинг учинчи босқич талабаси Улуғбек Шарипов ўтган йили, “Work and Travel” дастури билан АҚШнинг Калифорния штатида уч ой давомида, маҳаллий ресторанларнинг бирида ишлаб, Қирғизистонга қайтиб келган.
“Америка - бу мислсиз имкониятлар макони”. У ерда ўзингизни билимингизни ривожлантириш учун барча имкониятлар мавжуд. Мен у ерга [АҚШ] бориб, ҳам ишладим, ҳам саёҳат қилдим. Ўзим учун кўп ҳам моддий, ҳам маънавий фойдали нарсалар олдим. Америка сафари менда ижобий таъсурот қолдирди” - деди Улуғбек Шарипов kloop.kg билан суҳбатда.
Унинг сўзларига кўра, сафар давомида кўнгилсиз воқеалар юз бермаган.
“Америкага сафарим давомида биронта ҳам ноҳуш, кўнгилсиз воқеалар бўлгани йўқ” -деди Улуғбек Шарипов.
Мақола муаллифи: Ташбаев Азизбек