Давлат Мулк Вазирининг муовини Таалайбек Аярқулов Қочқор Отага келиб, «Қирғизнефтегаз» ОХЖ атрофидаги гумонларга барҳам берди.

1086

11 май куни, Қочқор ота шаҳрида Вазир иштирокида бўлиб ўтган митингда, 963 нафар Новкен тумани ҳамда шаҳар аҳолиси иштирок этиб, Давлат бошчиси Алмазбек Атамбаевни воқеа жойига келиб, муммони ҳал қилишга чақирдилар.

Митинг қатнашувчиларининг муҳокама қилиш учун кун тартибига қўйган масалалари: Жалалобот вилоятининг, Новкен тумани Қочқор Ота шаҳаридаги «Қирғизнефтегаз» ОХЖнинг хиссадорларининг, Қирғиз Республикасининг Мулк вазирлиги томонидан ўтказилган умумий ва навбатсиз йиғилишини қонунсиз ўтказилганлигини, ҳамда Қириғиз Республикасининг Президентига, Қирғиз Давлатига, Жоғорқу Кенгашга юборилган мурожаатномаларни қараб чиқишдан иборат бўлди.

Йиғилишда иштирок этган Новкен тумани кенгашининг депутати Акрам Сакиевни, Мулк Вазир муовини Таалайбек Аярқуловга қилган мурожаатида, вазирлик ноқонуний иш юритаётганлиги, бу масалани хал қила оладиганлар ўз фойдасини кўзлаб коллективни иккига бўлиб, уриштириб узоқдан томоша қилиб ўтирганлигини, бу эса қон тўкилишига олиб келишини айтди.

“Орамизда ҳақиқатсиз иш олиб борганларга қарши чиқишга, жонини беришга, қолаверса ўзларига ўт қўйиб, куйдиришга тайёр инсонлар ҳам бор” - деди Акрам Сакиев.

Туман кенгаши депутатини қўллаб, «Қирғизнефтегаз» ОҲЖи бошқармасининг муовини Момошев К., корхонага четдан келган инсонларни бошчи этиб сайланишига, уни йўқ бўлиб кетишига йўл қўймасликларини айтиб, ўтган йили бошчи этиб сайланган Канибек Масировни ўз лавозимида қолишини талаб қилди.

“2010 йилнинг 28 майида бўлиб ўтган ҳиссадорларни умумий йиғилишида сайлаган Канибек Масиров Дарбишевич, ҳамда директорлар кенгашининг аъзолари ўз ўринларида қолишсин ва  шу  йилнинг 26 апрелида Мулк Вазирлиги томонидан, ўтказилган ҳиссадорларнинг навбатсиз йиғилиши бекор деб ҳисоблансин” - дея сўзлади Момошев.

Митингда иштирок этган Қирғиз Республикасининг Мулк Вазири муовини Таалайбек Аяркулов, йиғилганларга, Қочқор Отага келиш сабабини, Вазирликка «Қирғизнефтегаз» ОҲЖининг иш фаолияти тўхтаб қолганлиги тўғрисидаги  хабарлар берилганлиги, шунинг учун ахвол билан воқеа жойида танишишлик учун келганлиги билан тушунтирди.

“Мен ўз кўзим билан бу ерда иш тўхтамасдан, ўз меъёрида олиб борилаётганлигини кўрдим, сизларнинг фикрингизларни эшитдим. Бу ҳақда сизлар илтимос қилгандай, юқоридагиларга тўғри маълумот етказаман” - деди Вазир муовини.

Вазир муовини Таалайбек Аяркуловга ишончсизлик билан, бу инсон ўз ҳўжайнини топшириғини бажариш учунгина бу ерга келганлигига ишора қилар экан туман кенгашининг депутати Артикбаев М:  “Мен Давлат Бошчиси Алмазбек Атамбаев ўзи келиб, муаммони тез орани ичида қонун доирасида ҳал қилишларини таклиф этаман” - деди.

Унга кўра, корхона ишчилари Қирғиз Республикаси Президенти, Давлат Бошчиси, Жоғорку Кенешга бир неча маротаба мурожаат қилишган. Лек ҳеч қандай жавоб ола олишгани йўқ.

Кун тартибига қўйилган масалаларни кўриб чиққанларидан кейин, М.Артикбаев бошчилигидаги митинг иштирокчилари тўрт қисмдан иборат қарор қабул қилдилар. Улар:

1. Халқ, коллективнинг муаммоларини эшитиб, тўғри ва қонун асосида қарор қабул қилиш учун Қирғиз Ҳукумат бошчиси А.Атамбаевни тез орада келишини илтимос қилиш;

2. Қирғиз Республикасининг Мулк Вазири ўринбосари – Таалайбек  Аяркуловга, юқорида қилган қонунга зид ишлар қонун асосида кўриб чиқилсин.

3. 2010 йилнинг 28-майида бўлган хиссадорларнинг умумий йиғилишида сайланган бошчимиз Қанибек Масиров Дарбишевич ва Директорлар кенгашининг аъзолари барчаси ўз ўрнида қолишсин, шунингдек  2011-йилнинг 26-апрелида Мулк Вазирлиги томонидан  хиссадорларнинг ўтказилган ноқонуний йиғилиши ва навбатсиз йиғилиши бекор қилинсин.

4. Агар юқоридан хаққоний қарор чиқмаса ҳеч ким корхонага киришга руҳсат берилмасин.

Мақола маллифи:  Байбабаев Рахматилло