“Озодлик автобуси” Ўш шаҳрига етиб келди

1486


Бугун пойтахтдан келган ёшлар ўзларининг билим ва тажрибаларини, шаҳардаги тенгдошлари билан ўртоқлашмоқдалар.

“Биз бугун Ўш шаҳрига келиб, бир неча мактаб ва Олий ўқув юртларида тренинглар ўтказаяпмиз. Мақсад, ёшларга, тижорат ва замонавий технологиянинг янги услублари ҳақида сўзлаб бериш, уларга [ёшлар] ўзимиз эришган ютуқлар мисолида, унга эришишлик йўлларини ўргатишдир” – дейди “Озодлик автобусининг” асосчиси Мирсулжан Намазалиев kloop.kgга берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, аксарият ёшлар бирон - бир тижорат бошлаш учун мўмайгина пул, таниш - билиш керак бўлади деб ўйлашади ва уни [тижорат] бошлашдан қўрқишади.

”Мен уларга ўз тижоратимни қандай бошлаганимни, яъни ўтган йили кузида 1000 сўм пул билан “Кеlip Tour” фирмасини очганлигимни, уни қандай қилиб, 2 - 3 ой ичида даромади кескин турда кўпайганлигини айтиб бераяпман. Энг асосийси одам қўрқмаслиги керак, бирон - бир ишни бошлаётганда. Ҳаракатланса, Қирғизистонда яшайдими ёки Америкадами, секин  - аста ҳаммаси бўлади” - дейди Мирсулжан Намазалиев.

Шунингдек у, ҳозирга кунда оммабоп бўлган Gmail, facebook, twitter каби маълумот алмашиш ижтимоий тармоқлари ҳақида ҳам маълумот бериб, улар орқали имкониятларни излаш йўлларини ўргатишликларини ҳам таъкидлаб ўтди.

“Бундай тренингларни биз Исфана, Боткен ва Қадамжойда ҳам ўтказдик. Эртага Новқат, Аравон, Қорасув туманларига борамиз. Кейин Ўзган туманида бўлиб, ундан нари Жалалободга ўтиб кетамиз. У ерда ҳам ҳудди шундай тренинглар ўтказамиз” - деди Мирсулжан Намазалиев.

Тренингдан олинган билимлар:

“Биз интернетдан  Gmail, Facebook каби нарсаларни ўргандик. Мен келажакда врач бўлмоқчиман. Бу касбга тегишли маълумотларни, юқоридаги ижтимоий тармоқлар орқали қандай излаб, олишликни ўргандим” - дейди шаҳардаги 47 сон ўрта мактабининг 11А синф ўқувчиси Ахунова Мафтуна kloop.kg билан суҳбатда.

Чинара Абдурахманова Ўш Давлат Университетининг “Бизнес ва Менеджмент ” факультети талабаси.

“Мен, ҳозирги иқтисодий қийинчилик [кризис] даврда, қандай қилиб, оз маблағ билан тижорат бошлаб, уни йирик тижортага айлантириш мумкинлигини ўргандим” - дейди у

Таҳлилчилар фикри.

“Бу ёшлар ўз тренингларини интерактив услуб билан ўтказишди. Бизнес ва интернет тармоқларини оддий сўзлар билан тушунтиришди, талабаларга. Ушбу услуб менга ёқди. Талабалар ҳам ўшанга қизиқиб, тренерларни тинглаб ўтиришди. Шу каби тренинглар кўпроқ бўлиб турса яхши бўлар эди. Ёшлар ўзаро маълумот алмашиб, бир - бирларига қизиқишиб ҳар тарафлама ривожланишар эдилар – дейди, Ўш  Технология Университетенинг Физика ва Математика факультети ўқитувчиси Канат Тойчиев.

“Ҳозирги кунда, интернет жадал ривожланиб бораётган тармоқ хисобланади. Ўтилган тренингда жуда кўп қизиқарли, интернет ва бизнес бўйича нарсалар айтилди. Ўқувчиларни тренингдан олган билимлари хаётда жуда ҳам катта фойда бўлади деган умитдаман” - дейди шаҳардаги 47 сон ўрта мактабининг ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси Зохидахон Мамадалиева kloop.kgга берган интервьюсида.

“Озодлик Автобуси”

“Озодлик автобуси” – 30 дан зиёд Бишкек ёшлари, икки гуруҳга бўлиниб, шу йилнинг 18 апрелида Республиканинг Шимол ва Жанубий вилоятлари бўйлаб йўлга чиқишган. Биринчи гуруҳ: Чуй, Иссиқ кўл, Норин ва Талас вилоятлари, иккинчи гуруҳ эса: Боткен, Ўш ва Жалалобод вилоятларида бўлишади. Улар уч ҳафта ичида 29 аҳоли яшовчи минтақага бориб, махаллий аҳоли билан учрашиб, мактаб ва Университетларда, бизнес, Интернет бўйича ўқув тренингларини  ўтказишни режалаганлар. Умумий, ўн беш мингдан ортиқроқ ёшлар лойиҳада иштирок этадилар. Лойиҳа 8 майда ўз ниҳоясига етади.

Маълумот www.freemarket.kg сайтидан олинди.

Мақола муаллифи: Фозилжон Саидходжаев