Қишлоқ чорва министри муовини Жанибек Керималев Kloop.kgга берган интервьюда парламент йиғинида тумовга қарши дори ичганлиги сабаб «уйқуси келиб, мудраб кетганини» билдирди. Kloop.kg мухбири уни 4 декабр куни парламент йиғинида уйқусираб ўтирганини тасвирга олганди.
Парламент йиғинида мудраб ўтиргани тасвирга олинган видео қаҳрамони Керималиев Kloop.kgга эксклюзив интервью берди — унда у уйқусирашига дори сабаб бўлганини билдирди.
У ўзининг йиғинда мудраб кетишига таркибида димидрол бор «Актигриппин» дориси бўлганини билдирди — мулозим гриппга чалингани сабаб уни парламент йиғинидан аввал ичганини билдирди.
Мулозимлари шаҳардаги мактаб қурилиши учун давлатга фойдасиз бўлган шартномани имзолаганликда айбланмоқда.
«Бир вақтнинг ўзида тендер комиссияси аъзоси бўлган Ўш мэриясининг айрим ходимлари ўз хизмат ваколатларини суистеъмол қилиб, давлат манфаатларига қарши битимни имзолашган», —дейилади шаҳар прокуратураси тарқатган баёнотда.
Тергов талқинича, тендер ҳайъати аъзолари — мэрия ходимлари — тендер танловларида ўзлари иштирок этган.
Ўш ҳукумати эса прокуратура айблаётган ходимларнинг мэрияда ортиқ ишламаслигини билдирди.
«Тендер 2011 йили ўтган. Мазкур тендерни ўтказган ходимлар айни пайтда мэрияда ишламаяпти», — деди Ўш мэрияси матбуот хизмати ходими Бегимай Бекболотова Kloop.kg билан суҳбатда.
Ходимларнинг нима сабабга кўра ишдан бўшатилгани номаълум.