Видео: Бишкек кўчалари қордан тозаланяпти

1065

Бишкек шаҳар мэрияси пойтахт йўлларини тозалаётган «Тазалык» муниципиал корхонасининг автолари суратга туширилган видеони тарқатди.

Бишкекда ёққан қор транспорт ҳаракатига ўз таъсирини кўрсатди — ойнинг аввалги етти кунида шаҳарга бир ойлик норманинг 70 фоизи ёққан.

7 декабр куни тунда «Тазалык» корхонаси Бишкек кўчаларини тозалаш учун махсус автоларини ишга солган.

Бишкек мэриясининг матбуот хизмати қум ва туз аралашмаси омборларда ҳозирча етишарли эканини, айни вақтда уларни олиб келиш ишлари олиб борилаётганини билдирди.

21:00дан бошлаб «Тазалык»нинг ходимларидан ташкил топган уч бригада шаҳарни қордан тозалай бошлаган. Қорни тозаловчи 27 дона техника ишга туширилди: 5 трактор, 4 грейфер ва 18 юк ташувчи машиналар.

Ёққан қор пойтахтнинг айрим жойларида яшил чироқларнинг ўчишига сабаб бўлган. Kloop.kg мухбири Владимир Цай Бишкек марказидаги ишламаётган яшил чироқ ва унинг оқибатларини видеога олган: