Депутат Осмоналиевга қарши жиноий иш очилди

984

Бош прокуратура маориф собиқ министри, депутат Қанибек Осмоналиевга қарши жиноий иш қўзғади. У «олий ўқув юртига талабаларни қонунсиз қабул қилинишига» алоқадорликда ва «пора талаб қилганликда» гумонланмоқда.

Тергов талқинига кўра, Осмоналиев 27 абитуриентнинг ота-онасидан Қирғиз Россия Славян олийгоҳининг тиббиёт куллиётига ўтказиш учун 14 минг доллар олган.

Депутатнинг Маориф министри Канат Садиковга мурожаатидан сўнг 27 талабанинг 24таси шартнома негизида ўқувга киритилган.

Бош прокуратура Осмоналиевга нисабатан жиноят ишини 25 ноябрда қўзғади. Абитуриентларни олийгоҳга ноқонуний жойланишига парламентарийнинг алоқадорлиги 2014 йилнинг баҳоридан буён текширилаётганди.

Назорат органининг билдирувларига кўра, жиноят иши «хизмат фаолиятини суистеъмол қилиш» ва «пора талаб қилиш» бандлари бўйича очилган.