«Исломий давлат» видеоси: Қозоғистондан борган болалар кофирларни ўлдиришини билдирмоқда

986

 Қирғизистон ҳукумати террорчи деб тан олган «Исломий давлат» гуруҳи ўз машғулот лагерларида қозоғистонлик ёш болаларнинг қуролдан фойдаланиш усулларини ва араб тилини ўрганинаётгани тасвирга туширган видео тасмани чоп этди.

15 дақиқалик видео лавҳа 22 ноябрда «Исломий давлат» медиа маркази, «Аль-Хаят» компанияси тарафидан чоп этилган. У ингилиз, рус ва араб тилларидаги субтитрлар билан илова қилинган.

Видеонинг аксар қисмида 8-10 ёшли болалар «Исломий давлат» мадрасасида араб тилини ўрганиб, гуруҳнинг машғулот лагерида қуролдан қўлланиш усулларинии ўрганаётгани тасвирга туширилган.

«Юзлари ёруқ бу биродарлар сиз кўриб тургандек мадарасада. Улар «Исломий давлат»да, Ҳалифатда яшашади. Аллоҳнинг ёрдами билан биз хорижлик биродарларга араб тилини ўрганяпмиз», — деб билдирган видеода ўқитувчилардан бири.

2361C8E000000578-0-image-9_1416681084443

Араб тилини ўрганиш ҳақидаги кадрлардан сўнг ёш боланинг Калашников автоматини йиғаётгани тасвирланган аскарлик машғулотлари кўрсатилади.

Кадр ортидаги овозда болаларнинг — «ерни гуркиратиб, Исломни бутун дунёга ёйилтирадиган келажак» экани айтилади.

2361C8E400000578-0-image-10_1416681130823

Видео келажакда «кофирларни ўлдириб», «жиҳодчи» бўлишни истаган болакайнинг суҳбати билан якунланади.

Қозоғистон Миллий хавфсизлиги малумотларига кўра, «Исломий давлат» сафида 300га яқин қозоғистонлик бор. Уларнинг ярми аёллар.

«Исломий давлат» — Ироқ ва Сурия ҳудудида Ҳалифат қуриш бўйича жанг қилаётган гуруҳ. «Исломий давлат» АҚШ, Австралия, Канада, Буюк Британия, Индонезия ва бир неча араб ўлкаларида террорчи гуруҳ деб тан олинган.

2361C8F900000578-0-image-3_1416677930848

Асосини «Аль-Қоида» ва яна 11 гуруҳ тузган Исломий давлат 2014 йил бошидан жангларни юритиб келади — 2014 йилнинг октябридаги маълумотларга кўра, «Исломий давлат» жангчидари қўлидан 10 мингдан ошиқ одам қурбон бўлган.

Қирғизистон ҳукумати малумотларига кўра, ҳозирда Суриядаги «Исломий давлат» сафида 150 яқин қирғизистонлик ҳарбий ҳаракатларга қатнашиб келади.