20дан ошиқ оғир юк ташувчи машиналар ҳайдовчилари Чуй областининг Кемин туманидаги ўтказиш пунктидан қўйиб юборишни талаб қиляпти. Транспорт министрлиги эса машиналарга ортиқча юк ортилганини ва улар «йўлларни бузиши» мумкинлигини билдирди.
Бир неча оғир юк ташувчи автомобил ҳайдовчилари Бишкек-Норин-Торугарт трассасидаги вазнни текшириш постида норозилик митинггига чиққан.
Ҳайдовчилар ҳукуматнинг маҳаллий йўлларда оғир юкларни ташишга тақиқ қўювчи қонунни бекор қилишни талаб қилмоқда. Улар ҳукуматни ҳайдовчиларга кўмак кўрсатишдан бош тортишда айблаб келади.
Қирғизистон юк ташувчилар уюшмаси етакчиси Айдар Турсуниязовга кўра, ҳукумат ўрнатган нормага кўра юк ташиш ҳайдовчилар учун фойда олиб келмайди.
«Ушбу йилда электр энергияси билан муаммолар бўлгани учун, биз 25 тоннадан юк ташишга рухсат сўрадик. Ҳукумат кўнмади. 10 тоннани ким ташийди? Агар биз Каракчега 10 тонна учун борсак ва бу юк билан Бишкекка қайтскак — бу соляркага ҳам етмайди», — деди Турсуниязов.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир йўлда 20-30 машина тўхтатилган ва юзлаб ҳайдовчи йиғилган.
Транспорт министрлиги вакили Истанбек Сейтбековнинг Kloop.kg билан суҳбатда билдиришича, йўлда тўхтатилган машиналар уларга қўйилган вазн нормаларини бузгани сабаб, пунткдан ўта олмайди.
«Агар юк оғирлиги икки ғилдиракка 10 тоннадан ошса уни йўлга қўйиш мумкин эмас, чунки йўллар бузилади. Уларда эса бу кўрсаткич икки баробарга ошган», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, машиналарга нормадан ошиқ юк ортилишига кўмирга бўлган талабнинг юқорилиги сабаб бўлган.
Чуй ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Нурбек Токтосуновнинг маълум қилишича, митингга чиққан ҳайдочилар транспорт министрлиги вакиллари билан учрашувни талаб қилган, бироқ йўлларни тўсишмаган.
Ҳозир йўлдан қолган машиналар эркин ҳаракатланаётганини билдирди котиб.