Бишкек милицияси энергоинқироздан норозилар митингини тарқатиб юборди

690

Бишкекда давлатдаги энергетик инқирозга қарши митингга чиққан «Жаны Муун» сиёсий ҳаракати фаоллари милиция тарафидан қўлга олинди.

Очлик эълон қилиш қабилидаги митинг Бишкекнинг Горький номидаги боғида ўтиши керак эди, бироқ милиция фаоллар ўтовни ўрната бошлаши билан уларни қўлга олди.

Фаолларнинг ўзлари улар акцияси мамлакатнинг энергетика соҳасидаги инқирозга ва ёнилғининг қимматлаётганига қаратилганини билдирганди.

«Ҳукумат тарафидан олиб борилаётган нотўғри сиёсатга норозилигимизни билдириш учун ўтов ўрнатмоқчи эдик. Электр энергиясининг қанчалик қимматлаганига ўзингиз гувоҳи бўляпсиз. Улар Қозоғистондан олмоқчи бўлган электр энергиясини аҳолига янада қимматроқ сотишмоқчи», — деди ҳаракат етакчиси Асқар Мавлянбеков.

Митинг иштирокчилари сўзларига кўра, акция шаҳар ҳукумати рухсати билан уюштирилган.

«Митинг Бишкек ИИБда ва шаҳар мэриясида рўйхатга олинган. Ҳукумат олиб бораётган сиёсатдан норозилигимизни билдиришга бизнинг ҳаққимиз бор. Биз бошқа фуқаролар ҳуқуқларини бузмаяпмиз», — деди фаол Адиль Турдукулов қўлга олиниш пайтида.

Бишкек Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати Kloop.kg билан суҳбатда ўтовларни ўрнатишга рухсат йўқлиги сабаб акция тўхтатилганини билдирди.

«Енгил қурилмаларни ўрнатиш учун маҳаллий ҳукуматдан олинган рухсатнома бўлиши керак. Акция иштирокчиларида бу йўқ бўлган. Милиция ходимилари рухсатнинг йўқлиги учун ўтов ўрнатмай митингни давом эттиришни сўраган. Бироқ фаоллар бу талабга агрессив жавоб қайтарган», — деди матбуот хизмати ходимаси.

Бу «Жаны Муун» ҳаракати фаолларининг биринчи норозилик акцияси эмас — уларнинг аввалги акциялари ҳам милиция тарафидан қўлга олиниш билан якунланганди.

Аввалроқ ҳаракат фаоллари Алмазбек Атамбаевга қарши флеш-моб уюштирган ва бу учун огоҳлантирилганди.

«Шерали-хан ўтиги» деб номланган акциянинг беш иштирокчиси  маҳкама тарафидан «милиция талабларига бўйсунмаганлик»да айбдор деб топилганди — Бишкекнинг Биринчи май район суди уларга огоҳлантириш берганди.

Фаолларнинг ўзлари Kloop.kg билан суҳбатда уларни қўлга олган милиция ходимлари Бишкек милицияси бошчиси Мелис Турганбаев буйруғига кўра қўлга олганини айтганини билдирган.

«Маҳкама жараёнида  ҳакам ким тарафидан қонуний талаблар қўйилгани ҳақида сўраганида милиция ходимлари ҳеч қандай қонуний талаблар бўлмаганини, буйруқ эса пойтахт милицияси бошчисига тегишли эканини айтишди», — деганди акция ташкилотчиси Аскар Мавлянбеков.

Атамбаевга қарши акция иштирокчилари 2 июл куни Маданият министрлиги биноси олдида қўлга олинганди. Фаоллар электр энергияси учун нархларнинг кўтарилиши ва Боткендаги чегара муаммоларидан норози эканини билдиришганди.

Бу Мавлян Аскарбеков бошқарган биринчи акция эмас.

Жорий йилнинг июнь ойида фаолларнинг норозилик акцияси милиция тарафидан тўхтатилганди. Ўшанда жанубда газнинг йўқлигидан норози фаоллар депутатларга бир қоп гўнгдан ҳадя қилмоқчи эди.