Бақит Торобаев тарафидан таклиф қилинган қонун лойиҳасида давлат худудини ҳимоя қилиш учун чегарага яқин жойда яшовчиларни қуроллантириш масаласи қаралган.
Кўп талаш-тортишувга сабаб бўлган «Чегарадаги вакилланганлар» ҳақидаги қонун лойиҳаси 29 сентябр куни парламентнинг мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси тарафидан қаралди – лойиҳада чегарани қўриқлаш учун махсус лавозим таъсис қилиш таклиф қилинади.
Қонун лойиҳасига Торобаев тарафидан ёзилган изоҳга кўра, мазкур ҳаркатлар чегарда аскарларнинг етишмовчилиги сабаб маҳаллий аҳолини чегарани қўриқлашга жалб қилишга қаратилган.
Торобаевга кўра, вакилларни жорий қилиш чегарани қўриқлаш учун кетаётган ҳаржатларни тежашга ёрдам беради – депутат ҳисобига кўра, бундай қўриқчига бир йилига 80 минг сом сарфланади. Оддий аскарга эса давлат йилига 103 минг сом сарфлайди.
Депутат Ирина Карамушкина мазкур қонун лойиҳасини рад этишга чақирди ва чегара муаммоларини ҳал қилишда маҳаллий аҳолини жалб қилишни «мақсадга мувофиқ эмас» деб атади.
Қонун лойиҳасига кўра, чегарадаги вакил этиб ҳарбий ёки алтернатив хизматни ўтаган, чегара ҳақидаги Қирғизистон қонунларини ва чегаранинг қаердан ўтганини билган шахс тайинланиши мумкин.
Чегарадаги вакил қурол кўтариш, уни фойдаланиш, ҳужжатларни текшириш, автомобилларни текшириш, чегара бузувчиларни қўлга олиш ва улар орасида тушунтириш ишлари олиб бориш ҳуқуқига эга бўлади.