Россия: Ўн икки қирғизистонлик қулликдан озод қилинди

879

Ўн икки меҳнат муҳожири Россиянинг Тула шаҳрида уч ой меҳнат қуллигида бўлган. Улар ҳозирда озод қилинди ва Қирғизистонга қайтиш ниятида.

Аввалроқ бундай ҳодиса Қозоғистонда ҳам кузатилганди.

Олмаотадаги Қирғизистон бош консуллиги Қозоғистондаги ғишт заводида нолегал тарзда ишлаган 12 қирғизистонликнинг 8тасини ватанларига жўнатди. Меҳнат муҳожирларининг 4 нафари уларни калтаклаганлик бўйича жиноий ишнинг якунигача у ерда қолди.

Қирғизистонликлар Олмаота вилоятининг Кескелен қишлоғида топилган — 12 киши қишлоғда жойлашган ғишт заводларининг бирида бепул ишлаганини, уларнинг 5 нафари вояга етмаган бўлганини хабар қилди Қирғизистоннинг Олмаотадаги консуллиги.

«Одатан карьерларда ғишт қуювчи майда заводлар ташкил қилинади [...] мана шундай заводларнинг бирида шу одамлар топилди», — деди Қирғизстоннинг Қизоғистон жанубий вилоятлари бўйича консули Эдуард Насиров.

Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, 12 кишининг 4таси таналарида жароҳатлар топилган — айни дамда улар Қозоғистонда.

Бош консуллик уларни тергов иши ўз якунига етмагунча Қозоғистонни тарк этмасликни сўраяпти, бироқ жабрланганларнинг ўзлари ватанларига қайтиш ниятида эканини айтади Насиров.

Консул сўзларига кўра, қирғизистонликлар Қозоғистон билан чегарани нолегал тарзда кесиб ўтганлар.

«Мен шу 12 кишининг бирортасида ҳужжатлари йўқлигини айтишим мумкин. Улар бу ерга нолегал тарзда келган», — дейди у.
Бу қирғизистонликларнинг хорижда иш ва яшаш жойисиз қолган биринчи ҳолат эмас.

Қирғизистонлик Мирзат Осмонов 4 йилдан ошиқ Остонада «қулликда» қолган — бу ҳақда у ўзининг видео мурожаати орқали хабар қилганди. Видео 2011 йилнинг 19 августида «Ютуб» видео хизматига жойлаштирилган.

Видеога ёзилган тавсифда қозоғистонлик иш берувчилар бир қанча вақтдан кейин қирғизистонликлар ҳужжатларини тортиб олганлар ва «бепул ишлашга»мажбур қилганлар.

Осмонов сўзларига кўра, ҳужжатларининг йўқлиги сабаб у ўз ватанига қайта олмаган.

«Мирзатнинг акаси бепул ишлашга кўнмагач, иккаласини далага олиб чиқиб Мирзатнинг акасини ўлдиришган ва бу билан укасини қўрқитиб олиб қолишган», — дейилади видео остига ёзилган тавсифда.

2011 йилда «Клооп» мухбирлари Мирзатнинг онаси билан боғланган, бироқ аёл интернетда тарқаган маълумотни тасдиқламаганди.

Осмоновнинг онаси ўз боласини 2011 йилнинг мартида кўрганини таъкидлаган.

Кейинроқ эса Осмонов Қизоғистонда топилиб ўз юртига қайтарилганди.

Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги хабарларига кўра, Осмонов 2011 йилнинг 24 августида уйига жўнатилган, бироқ унинг яқинлари у уйга келмаганини айтгандилар.