Парламент ҳукуматга ишончсизлик билдириш масаласини кўтармоқчи

743

Қирғизистон парламенти депутатларининг учдан бир қисмидан кўпроғи ҳукуматга ишончсизлик билдириш масаласини қараб чиқиш ташаббуси билан чиқди.

120 депутатнинг 47 нафари ҳозирдаги вазирлар маҳкамасига ишончсизлик билдиришга тайёр.

Депутатларнинг бу қисми жами парламентарийларнинг учдан биридан кўпроғини тузгани учун, Қирғизистон қонунларига кўра, масала парламентда кўриб чиқилиши учун кўтарилиши мумкин.

Ишончсизлик вотумини кўрсатиш ташаббуси мухолифатдаги «Республика» партисига тегишли.

Агар парламент ҳукуматга ишончсизлик билдиришга овоз берса, президент Алмазбек Атамбаев ҳукуматни истеъфога кетириш ёки кеткизмаслик масаласини ҳал қилиши керак бўлади.

Давлат бошчиси ҳукуматни истеъфога чиқаришни ўринли деб топмаса, вазирлар маҳкамаси аввалгидай ишлашда давом этади.

Бироқ, парламент уч ой ичида яна бир марта ҳукумат истеъфоси учун овоз берса, унда Сатибалдиев бошчилигидаги ҳукумат тўғридан-тўғри истеъфога кетиши керак бўлади.