Атамбаев Украинани миллатлар аро низоларга йўл бермасликка чақирди

638

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Украинадаги ҳокимият алмашувидан сўнг бу юзасидан биринчи марта билдирув билан чиқди — давлат бошчиси миллатлар аро низоларни олдини олишга чақирди.

Қирғизистон президентининг Украинада бошланган Евромайдан ҳодисалари борасида биринчи оммавий билдируви. Давлат бошчиси Киев марказидаги тўқнашувларда ҳалок бўлганларнинг яқинларига ўз ҳамдардлигини билдирди.

«Украина халқи ўз бирдамлигини сақлаб қолишига ва ҳозирда давлат дуч келган муаммоларни ҳал қилишига умид қиламиз. Ўз вақтида Қиризистон ҳам бундай мусибатларни бошдан кечирган», — деди президент.

Атамбаев шунингдек ҳокимиятга келган мухолифатни давлатда демократияни ўрнатишга катта масъулият билан ёндошишга чақирди.

Сўнгги кунларда Украинанинг бир неча шаҳарларида миллий низолар юз бериши мумкинлиги кўпчиликда хавф уйғотмоқда. Бир тарафдан давлатнинг жанубида руслар ва украинлар орасидаги алоқалар ёмонлашаётган бўлса, Қримда эса руслар ва татарлар алоқаларига дарз кетган.

Қримлик татарларнинг «Евромайдан»ни қўллашлари шаҳардаги кўпчиликни ташкил қилувчи руслар ғазабига саьаь бўлди.

writing my essay 24