Адвокат собиқ министр Сабировни амнистия қилишни сўради

608

Ижтимоий тараққиёт собиқ министри Равшан Сабиров Инсон ҳуқуқлари бўйича умум деклорациянинг 65 йиллиги муносабати билан амнистия қилиниши керак бу ҳақда унинг адвокати билдирди.

Сабиров ёқловчиси Нина Зотова журналистлар билан учрашув чоғида унинг ҳимояси остидаги шахс Инсон ҳуқуқлари бўйича умум деклорациянинг 65 йиллиги муносабати билан амнистия қилиниши кераклигини айтди.

Адвокат сўзларига кўра, у Бош прокуратурага пора олганликда айбланиб қамалган Сабировни озод қилиш илтимоси билан хат юборган. Бироқ прокуратурада мазкур амнистиянинг Сабировга алоқаси йўқлигини билдиришган.

«Айтилаётган амнистия хизмат вазифаси билан боғлиқ жиноят содир этганларга тарқамайди», — деди прокурор Рустам Нурбеков.

Ўз ўрнида адвокат амнистияда рад этган прокурор устидан судга шикоят қилди.

Унинг сўзларига кўра, Сабиров Жиноят кодексидан олиб ташланган 310 модда бўйича қамалган.

«Сабировни 2012 йил августда Жиноят кодексидан олиб ташланган «ҳадя пора» моддаси бўйича судлашган», — деди Зотова.

Бош прокуратура собиқ министр адвокати сўзларини изоҳлашдан бош тортди.

Қирғизистон Олий суди 23 май куни Сабировни бола асраб олиш учун Италия компаниясига лицензия беришга пора талаб қилганликда айбдор деб топиб, уни беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилганди.

Маҳкама Сабиров ёрдамчиси Тахир Мирзаметовни ҳам жиноятга алоқадорликда айбдор деб топди ва уч йиллик қамоқ билан жазолаганди.

Бироқ, ҳар иккала айбланувчи ўз айбига иқрор бўлмаганди.

Даставвал Бишкекнинг Биринчи май район суди Сабировни оқлаб, унинг собиқ ёрдамчиси Мирзамаметовни олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм этганди.

Ўшанда давлат айбловчиси собиқ министрни 15 йилга, унинг ёрдамчисини 14 йилга озодликдан маҳрум этишни сўраганди.

3 октябр кунги маҳкамада Сабиров ёрдамчиси ўз кўрсатмаларини бошчиси фойдасига ўзгартирганди — у Сабировнинг айбсиз эканини таъкидлай бошлаганди.

Бош прокуратура 2012 йилнинг июл ойида Сабиров ёрдамчиси Тахир Мирзахметов баёнотига таяниб, собиқ мулозимга қарши жиноий иш қўзғаганди.

Махсус хизмат ходимлари Сабировни 5 июл куни қўлга олганди.

Мулозим ўзига қўйилаётган барча айбловларни рад этиб келади.

«Мен айбловнинг бирор биндига ҳам рози эмасман. Мен ҳеч кимдан пора талаб қилмаганман», – деганди Сабиров ўз иши бўйича ўтаётган маҳкамаларнинг бирида.