Бишкек мэрияси 8 март совғаларига 1 млн сом сарфламоқчи

685

Пойтахт ҳукумати Халқаро аёллар кунига совғалар учун тендер эълон қилди — мэрия ҳадялар учун 1 млн сом сарфламоқчи.

Тендер ҳақидаги эълон 17 феврал куни, Давлат харидлари расмий сайтида чоп этилди.

Совғаларни сотиб олиш мэриянинг Рақобат сиёсати бошқармасига юклатилган. Тендер ғолиби ҳадяларни мэрия қошидаги Маданият бошқармаси биносига етказиб бериши керак.

Халқаро аёллар кунига бағишланиб олинаётган совғалар баҳоси 1 млн сомни ташкил қилиши керак.

Чоп этилган аризага мувофиқ, бу пулларга мебел, уй жиҳозлари ва тозалаш воситалари сотиб олинади.

Мэрия матбуот хизмати мазкур эълонни изоҳлай олмаслигини билдирди.

«Бу тендерни мен кўрганим йўқ ва мен уни изоҳлай олмайман», — деди Бишкек мэрияси матбуот котиби Чинара Усупбекова Kloop.kg билан суҳбатда.

Айни пайтда, тендер ҳақидаги эълон ижтимоий тармоқлардаги норозиликларга сабаб бўлди.

Кўпчилик фойдаланувчилар бюджет пулларига совға олишги тақиқ қўйишни ҳам таклиф қилди.