Марказий Осиёдаги Америка Университети (МОАУ) собиқ муаллими Александрос Петерсен 17 январ куни Афғонистон пойтахти Қобулда ҳалок бўлган — бу ҳақда «Нью-Йорк Таймс» ёзди.
Худкуш ҳужуми Қобул марказидаги ресторанларнинг бирида содир этилган — худкуш ҳужумидан ортидан икки жангари у ерга тушлик қилишга кирганларга қарата ўқ очган.
Ҳужум оқибатида 21 киши ҳалок бўлган, уларнинг аксар қисми — 13 нафари — хорижликлар бўлган.
Ҳужум сабаблари ҳозирча номаълум.
«Нью-Йорк Таймс»нинг ёзишича, ҳужумни Толибон ҳаракати уюштирганини тан олган.
Ҳалок бўлганлар орасида ўз фаолиятини давом эттириш учун Афғонистонга келган МОАУ собиқ ўқитувчиси Александрос Петерсен ҳам бўлган.