150 минг долларга вице-мэрлик лавозимини ваъда қилган шахс қўлга олинди

541

Бишкек Ички ишлар бошқармаси ходимлари вице мэрлик лавозимини ваъда қилиб, пойтахт яшовчисидан 60 доллар пул олиб яширинишга ҳаракат қилган кимсани қўлга олди. Айтилишча, у ваъдаси учун жами 150 минг АҚШ доллари сўраган.

Бишкек ИИБси матбуот котиби сўзларига кўра, қўлга олинган шахсга қарши Сергей исмли кимса шикоят аризасини ёзган.

Сергейнинг ёзган аризасига кўра, Тотогул ва Орозбекова кўчалари кесилишида у номаълум шахс билан танишган ва у 150 минг долларга вице-мэр лавозимини ваъда қилган.

Номаълум шахс Сергейга ҳукуматда кўплаб танишлари борлигини айтган.

Бундан сўнг Сергейдан 60 минг долллар олиб, у яширинган. Жабрланувчи ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган.

Тезкор-қидирув тадбирларидан сўнг 47 ёшли Омурторо қўлга олинган. Ундан 60 минг доллар топилган, жабрланувчи айнан ўша шахсга пул берганини тасдилаган.

Терговчи Олжобай Казакбаевга кўра, Омурторога нисабатан жиноий иш очилган.

Бироқ милицияга шикоят қилган Сергейга нисабатан ҳам жиноий иш очилади.

«Жабрланган шахсга нисбатан ҳам жиноий иш очилади, чунки у пора берган», — деди терговчи.

Милиция таъкидига кўра, Омурторо — «профессионал алдамчи», шу сабабдан у жабрланувчи ишончига осон киришга эришган. Ҳукуматда эса унинг танишлари йўқ.