Ўш прокуратураси давлатга 19 млн сом зарар олиб келган тендер шартномасини имзолаганликда айблаб, Ўш мэрияси собиқ ходимлари устидан жиноий иш очди. Шаҳар ҳукумати жиноятда айбланаётган мулозимларнинг ишдан бўшатилганини билдирди.
Ўш мэрияси мулозимлари шаҳардаги мактаб қурилиши учун давлатга фойдасиз бўлган шартномани имзолаганликда айбланмоқда.
«Бир вақтнинг ўзида тендер комиссияси аъзоси бўлган Ўш мэриясининг айрим ходимлари ўз хизмат ваколатларини суистеъмол қилиб, давлат манфаатларига қарши битимни имзолашган», —дейилади шаҳар прокуратураси тарқатган баёнотда.
Тергов талқинича, тендер ҳайъати аъзолари — мэрия ходимлари — тендер танловларида ўзлари иштирок этган.
Ўш ҳукумати эса прокуратура айблаётган ходимларнинг мэрияда ортиқ ишламаслигини билдирди.
«Тендер 2011 йили ўтган. Мазкур тендерни ўтказган ходимлар айни пайтда мэрияда ишламаяпти», — деди Ўш мэрияси матбуот хизмати ходими Бегимай Бекболотова Kloop.kg билан суҳбатда.
Ходимларнинг нима сабабга кўра ишдан бўшатилгани номаълум.