«Кыргызгаз» аҳолини газсиз қолдирмасликни ваъда қилди

613

«Кыргызгаз» бош директори ширкатнинг январ ойигача ҳам Россиянинг «Газпром»ига сотилиши ҳал бўлмаса ҳам, Қирғизистон зангори оловсиз қолмаслигини ваъда қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Қозоғистон ва Ўзбекистон билан газ борасида сўзлашувлар олиб борилмоқда.

Қирғизистон ҳозирда газ сотиб олаётган Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон билан «Кыргызгаз»нинг  «Газпром» тарафидан сотиб олиниши кечиктирилган тақдирда газ етказиб бериб туриш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Бу ҳақда «Кыргызгаз» давлат корхонаси бош директори Тургунбек Кулмурзаев журналистлар билан учрашув чоғида билдирди.

Бош директор бу тариқа аҳолини 2014 йилда газнинг йўқ бўлиши ҳақидаги хавотирларига ўрин йўқлигини тасдиқлади.

«Ҳар қандай ҳолатда биз газсиз қолмаймиз. Биз параллел равишда Қозоғистон ва Ўзбекистон билан иш олиб боряпмиз», — деди у.

Айни пайтда «Кыргызгаз» бошчиси корхонанинг «Газпром»га сотилишини ижобий баҳолашини билдириб ўтди.

«Агар Россия лойиҳаси амалга ошса, «Газпром» Қирғизистонга газ олиб келиш масаласини ҳал қилади», — деди у.

Акцияларининг 87 фоизига давлат эгалик қилувчи «Кыргызгаз» ширкати жорий йилнинг июн ойида компаниянинг Россия «Газпром»ига рамзий 1 доллар баҳосида сотилиши ҳақидаги шартномани имзолаганди.

Бунга жавобан Қирғизистонда ширкат очиб у орқали «Кыргызгаз»ни бошқаришга келишган «Газпром» қирғиз компаниясининг миллионлаб долларлик қарзларини узишга ваъда берди.

Мазкур масала ҳал бўлиши учун пардаментда тасдиқланиши керак эди.

Бироқ мухолифатдаги «Ата-Журт» ва «Республика» партиялари бунга йўл қўймай, жорий ҳафтадаги битим ратификациясини тасдиқлашдан бош тортди.

«Ата-Журт» лидерларидан бири Ахматбек Келдибеков 18 ноябр куни «Кыргызгаз»нинг сотили мумкин бўлган объектлар қаторига кирмаслигини билдириб, давлатнинг стратегик корхонаси ўзга давлатга сотилишига қарши эканини айтиб чиққанди.

Тақдир тақозосига кўра, мазкур билдирувлардан бир кун ўтиб Келдибеков ҳукумат тарафидан коррупцияда айбланиб қўлга олинди.
http://admiralavtomaty.com/betsoft-besplatno/plumbo/