Солиқ хизмати Ягона солиқ учун иккинчи кварталнинг ҳисобот формасини янгилади

315

Дисклеймер: Материал янгиланди. “Клооп”нинг мақоласидан кейин Солиқ хизмати реакция қилиб, эски ҳисоботларни бекор қилишнинг ҳожати йўқлигини айтиб изоҳ берди. Бунгача солиқ хизматининг вакиллари ҳисоботларни бекор қилиш кераклигини айтган эди.

Давлат солиқ хизмати кичик ва ўрта тадбиркорликнинг иккинчи кварталдаги ягона солиқ ҳисоботини янгилади. Қолаверса, ўрта ва кичик тадбиркорлик учун ҳисобот берувчи форма жуда тез  янгиланди — ўрта бизнес 17 июлда, кичик бизнеснинг ҳисобот формаси кеча — 19 июлда.

Энди солиқ тўловчилар ҳисоботни қайтадан бериши керак — ҳисоботларни қабул қилишнинг охирги санаси — 20 июль. Бироқ солиқ хизматининг расмий сайтидаги ҳисоботнинг формаси алмашгани бўйича ёки яна бошқа билдирув, маълумот кампанияси эълон қилинмаган эди.

Ягона солиқ ҳисоботини топшириш жараёни қийинлашгани ҳақидаги «Клооп»нинг материалидан кейин солиқ хизматининг матбуот хизмати алоқага чиқиб, мазкур ҳолат бўйича изоҳ берди.

Аввалроқ эски ҳисоботларни бекор қилиб, янги формани тўлдириш зарурлиги айтилган. Кейинчалик солиқ хизматидан бунгача эски форма билан топширилган ҳисоботлар қабул қилинади, маъмурий жарима солинмайди деб билдирди. Солиқ хизмати ҳисоботнинг янги формасини кеч эълон қилинганини тушунганидан кейин шундай қарорга келган.

Ҳисоботни қандай топшираман?

Ягона солиқ бўйича квартал ҳисоботни топшириш учун «Солиқ тўловчини янги кабинети»га кирасиз. Уни «E-отчеты» бўлимидаги «Единый налог» босқичидан топасиз.

Ҳисоботда кескин фарқ йўқ. Олдин кичик ва ўрта бизнеснинг ҳисоботи бирлаштирилган бўлса, энди алоҳида формага бўлинди: кичик бизнес учун 091_4_2 формаси, ўрта бизнесга 091_4.

Йирик тадбиркорлик учун ҳисоботнинг формаси ҳам янгиланди — ҳар ойда берилувчи ҳисоботнинг формаси — 091_4_1.

Сайтдаги солиқ тўловчининг кабинетидан скриншот

Ҳисоботни қандай топшираман?

Ҳисоботни топширмасангиз 5000 сом жарима тўлайсиз. Шу сабаб янги ҳисоботни топшириш учун қуйидаги жараёнларни бажариш лозим:

Агар иккинчи квартал учун ягона солиқ ҳисоботининг 091_3 формасини тўлдириб (Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг ягона солиқ ҳисоботи (01.01.2022- квартал) топширган бўлсангиз, яна шундай ҳисоботни «аниқловчи» деб тўлдириб, даромаднинг суммаси деган графага ноль деб ёзасиз. Бундай жараён бунгача бўлган ҳисоботни бекор қилади.

Кейин фаолиятнинг турига қараб янги 091_4_2 формасини (кичик тадбиркорлик субъектилари учун ягона солиқ ҳисоботи (01.04.2023-квартал) ёки 091_4 (ўрта тадбиркорлик субъектлари учун ягона солиқ ҳисоботи (01.04.2023-квартал), квартал ичидаги даромаднинг суммасини ёзиб тўлдирасиз.

Огоҳлантириш — бу жараёнлар 2023 йилнинг иккинчи кварталига тегишли. Шу йилнинг биринчи квартали учун ҳисоботни қайта топширишнинг ҳожати йўқ. Бундан ташқари, ягона солиқнинг «аниқловчи» ҳисоботи қабул қилинганини аниқлаб, кейин янги формани тўлдиринг.

Солиқ тўловчиларга бу ҳақда билдирилганми?

Йўқ. Бу ҳақда «Клооп»нинг журналистлари ўзининг (аччиқ) тажрибасидан кейин билган. Маълумот олиш учун журналистлар солиқ хизматининг 116 рақамига ва матбуот хизматининг телефонига қўнғироқ қилишди. Солиқ хизмати жавобни бир неча кун тайёрлади.

Ва ниҳоят журналистлар солиқнинг марказий аппарати билан боғланди. Туман солиқ бўлимлари эса ҳар хил маълумот беришган. Мана шу марказий аппаратдан «Клооп»нинг журналистларига янгиланган ҳисоботни тўлдириш процедурасини тушунтириб беришди.

Солиқ хизматининг расмий сайтида ҳисобот бериш формалари янгилангани ҳақида маълумот эълон қилинмаган. Бироқ муассасанинг телеграм-гуруҳида 091_3 ҳисобот формасининг муддати битганини айтишмоқда.

Солиқ хизматининг сайтидан скриншот. Солиқ хизматининг сўнгги ҳафтадаги янгиликлари