Жапаров Тожикистон билан Ўзбекистоннинг чегарадаги вилоят бошчилари билан учрашди

128

Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров Тожикистоннинг Согд вилояти раҳбари Ражаббой Ахмадзода ва Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров билан учрашди. Бу ҳақда 18 июлда Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати билдирди.

Учрашув давомида Жапаров президент Садир Жапаровнинг саломини йўллаб, ҳудудлараро ҳамкорликнинг ва «чегара ҳудудларида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш» учун бундай учрашувлар муҳимлигини таъкидлаган.

Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамаси раиси Қирғизистон тожик-қирғиз ва қирғиз-ўзбек муносабатларининг барча тармоғи бўйича очиқ диалогга тайёрлигини билдирди.

«Бу контекстда бизнинг давлатлар ўртасидаги чегара ҳудудларини ўзаро ишонч асосида делимитация ва демаркация ишларини тезроқ тугатиш муҳим бўлиб ҳисобланади. Давлатлар ўртасидаги чегара муаммосини тўлиқ ҳал қилиш келажакдаги қардошлик алоқаларини мустаҳкамлаш ишларига, Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни мустакамлашга ҳисса қўшади деб ишонаман», — деди Жапаров.

2023 йил бошида президент Садир Жапаров Қирғизистон Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация қилиш жараёни тугаганини билдирган. Музокаралар вақтида икки давлатнинг президенти Кампиробод сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш ҳақидаги келишувни имзолаган.

Тожикистон билан эса чегара масаласи очиқлигича қолмоқда. 2023 йилнинг 14 январида президентлар Садир Жапаров билан Эмомали Рахмон қирғиз-тожик чегарасининг 625 чақирими ёки 63% аниқланганини билдиришган.

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида чегара чизиқлари аниқланмагани учун чегарага яқин ҳудудларда тез-тез келишувчиликлар содир бўлди — кўпроқ ер, сув талашиб ва чегарадан ноқонуний ўтишлар.

Сўнгги катта жанжал 2022 йилнинг 14-17 сентябрида бўлган. Қуролли тўқнашув давлат чегарасининг барча периметрида бўлган. Натижада 63 қирғизистонлик ҳалок бўлиб, яна 206 одам яраланган.

Тожик ҳукумати бу можарода ўз томонидан 41 киши ўлиб, 20дан ортиқ одам жабрланганини билдирган. Аммо «Озоди Радиоси» («Озодлик радиоси»нинг тожик хизмати) ўз манбаларига таяниб, 83 одам вафот этганини ёзган.

Муаллиф: Медина Шамшидинова.