Қирғизистон чегарачилари ўзбекистонлик аёлни яралади

599

1338896829_99606100-1-600x350

Чегара хизмати талқинига кўра, чегарадан ноқонуний ўтишга ҳаракат қилган ўзбекистонлик аёл Қирғизистон аскарлари тарафидан ўққа тутилган. Аёл оёғидан яраланди, ҳозирда касалхонада. Ҳодиса юзасидан Боткен ҳарбий прокуратураси тергов олиб боряпти.

Ҳодиса 21 сентябр куни, Боткен областининг Қадамжой районининг Жийда Ариқ номли жойида юз берган — бу ҳақда Қирғизистон чегара қўшинлари хизмати хабарлади.

Муассаса маълумотларига кўра, Қирғизистон чегарачиларининг огоҳлантиришларига қармай, ўзбекистонлик уч аёл чегарадан ноқонуний ўтишда давом этган.

«Чегарачиларнинг огоҳлантиришига қонунбузарлар эътибор беришмаган, бундан ташқари, Қирғизистон худудига яна ҳам кўпроқ кириб кетган. Қирғизистон аскарлари улар тарафга ўқ узган ва оқибатда аёлларнинг бири оёғидан яраланган», — деб ёзилади қўшин тарқатган матбуот релизида.

Ҳодисадан сўнг жароҳатланган аёл Қадамжой район касалхонасига олиб борилган ва ҳалигача ўша ерда даволанмоқда. Унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Чегара қўшинлари хизмати матбуот котиби Сажира Чоколоева Kloop.kg билан суҳбатда «чегара тартибини бузган» яна икки аёл Ўзбекистон худудига қочиб кириб кетганини айтди.

«Улар эндигина чегарадан ўтган бўлган. Яраланган аёлга тиббий кўмак кўрсатгунларича, улар Ўзбекистон худудида яширинишга улгурган», — деди котиб.

Мазкур иш юзасидан Боткен вилоят прокуратураси тергов олиб боряпти.

Бу қирғиз-ўзбек чегарасида икки давлат аҳолисининг биринчи марта жабрланиши эмас.

Жалолобод областида 23 июн куни қирғизистонлик ҳамда ўзбекистонлик ҳарбийлар орасида содир бўлган отишмадан сўнг Ўзбекистоннинг икки аскари ҳалок бўлганди. Қирғизистон ҳукумати ўшанда отишмага Ўзбекистон чегара хизмати аскарларининг қўшни давлат худудига «ноқонуний киргани» сабаб бўлганини билдирганди.

Ҳодиса Қирғизистон чегарачилари ўзбекистонлик ҳарбийларни Жалолободнинг Жетизагар деган жойида кўрганларидан сўнг содир бўлган.

Қирғизистон чегара хизматига кўра, қўшни давлат ҳарбийлари Қирғизистон худидига ноқонуний кирган.

Хизматнинг билдиришича, худудни тарк этиш талабига қарамай, ўзбекистонлик ҳарбийлар айтиша бошлаган ва бу отишмага айланиб кетган.

«Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон чегара нарядига нисбатан биринчи қурол қўлланган. Отишма оқибатида бир аскар ўлдирилган, яна бири яраланган. Қирғиз чегара хизмати тарафидан ҳеч ким жабрланмади», — деганди Чегара хизмати матбуот котиби Гулмира Борубаева Kloop.kg билан суҳбатда.

Ўзбекистон тараф эса ҳодисага ўзга талқин билан муносабат билдирганди.

Қўшни давлат чегара хизматининг тарқатган баёнотига кўра, қирғизистонлик икки аскар маст ҳолда бўлган ва ўзбекистонлик ҳарбийларга қарата биринчи бўлиб ўт очган.

Ўзбекистоннинг Podrobno.uz сайти ҳодиса билъакс Ўзбекистон худудида рўй берганини ёзганди.

«Тиш тирноғигача қуролланган қирғизистонлик аскарлар Ўзбекистон худудига киришган ва Ўзбек чегара хизмати аскарларини ўққа тутган», — деб ёзганди ахборот портали.