Милиционер руҳий ҳастани зўрлаганликда гумонланяпти

551

militsiya-450x300

«Голос свободы»  ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази Бишкекнинг Биринчи май ички ишлаш бошқармаси ходими руҳий ҳастани зўрлаганликда гумонланаётганини хабар қилди. Милиционер қўлга олинди, жабрланувчи терговчиларнинг босимидан шикоят қиляпти.

«Голос свободы»нинг таъкидлашича, 19 июлдан 20 июлга ўтар кечаси жабрланган аёл уйига икки милиционер оилада юз берган можарони текшириш мақсадида келган ва уларнинг бири аёлни ўша уйда зўрлаган.

«Руҳий ҳасталиги ва ҳокимият вакилидан қўрқуви туфайли аёл қаршилик кўрсатмаган», — деб ёзади марказ.

Ҳуқуқ ҳимоячилари сўзларига кўра, гомонланувчининг қўлга олинганига қарамай, ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари уни зўрланганидан сўнг ёзган шикоятини қайтариб олиши учун қўрқитиб, унга босим ўтказяпти.

«Октябрь район ички ишлар бошқармаси терговчиси Шаршен Суранчиев Республика тиббиёт экспертиза бўлимида жабрланувчи ва унинг ёқловчисига босим ўтказиб, уни адвокатиз олиб қолишга уринган», — деб хабар қилади ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази.

Жабрланувчи аёл адвокати Kloop.kg билан суҳбатда марказ билдирувларини тасдиқлади ва жабрланувчи аёлга босим бўлаётганини билдирди.

Бишкек ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати ҳодиса юзасидан маълумотга эга эмаслигини билдирди.