Бишкек-Ўш йўлидаги автоҳалокатда етти киши ҳалок бўлди

585

Polnoe-krannaya-zapis-22.08.2013-123927-600x350

21 август куни тунда Бишкек-Ўш йўналиши бўйича ҳаракатланаётган «Хонда-Степвагон» русумидаги машина Қорасув сойига қулаган. Фожеа натижасида етти киши ҳалок бўлган, бир йўловчи жароҳатланган.

Автоҳалокат 21 августдан 22 августга ўтар кечаси Бишкек-Ўш йўлининг 373 чақиримида юз берган.

Автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотгани сабаб машина дарёга қулаган.

Фавқулотда ҳолатлар министрлиги маълумотларига кўра, автоҳалокат натижасида етти киши ҳалок бўлган, бир йўловчи жароҳат олган.

Жароҳатланган бозорқўоғонлик Диларам Юсупжанова Қоракўлдаги касалхонага олиб борилган.

Ҳалок бўлганлар рўйхати:

  • Батиков Вадиат 1950 й.т., Жалолобод областининг Бозорқўрғон туман яшовчиси;
  • Руспиева Алтинай 1971 й.т., Жалолобод областининг Бозорқўрғон туман яшовчиси;
  • Юсупжанова Насипа 2001 й.т., Жалолобод областининг Бозорқўрғон туман яшовчиси;
  • Ботобеков Элдияр 2006 й.т., Жалолобод областининг Бозорқўрғон туман яшовчиси;
  • Миталипов Айдар 2008 й.т., Жалолобод областининг Бозорқўрғон туман яшовчиси;
  • Миталипова Мээрим 2010 й.т., Жалолобод областининг Бозорқўрғон туман яшовчиси;
  • Артыкбаев Махмут 1977 й.т., Жалолобод областининг Бозорқўрғон туман яшовчиси, машина ҳайдовчиси.

Министрлик маълумотларига кўра, машинани сувдан чиқариш пайтида ҳалок бўлганларнинг учтасини дарё оқизиб кетган.