Жогорку Кенеш раиси Нурланбек Шакиев депутат Элвира Сурабалдиевадан парламентдаги фикр келишмовчиликдан кейин МХДҚ раиси Камчибек Ташиевдан кечирим сўрашни сўраган. Бу ҳақда Сурабалдиева журналист Майраш Базлакуновага берган интервьюсида билдирди.
Депутат билан МХДҚ раҳбарининг ўртасидаги айтишув 2022-йилнинг ноябрида бўлган. Унда Сурабалдиева Ташиевга у «хоҳлаганини яшириб, хоҳлаганини қўрқитган Қирғизистоннинг айтилмаган иккинчи президенти эканини» айтган.
Журналист Сурабалдиевадан бу сўзидан кейин Ташиевнинг унга нисбатан муомаласи ўзгардими йўқми деб сўради.
«Парламент раиси мени чақириб, МХДҚ раҳбаридан трибунага чиқиб кечирим сўранг деди. […] Энди мен парламентга ижроий ҳукуматга ишлаган одамлардан кечирим сўрагани келмаганманда? Мени сайлаётганда ғурурлисанми, қанчалик сабрлисан, ҳақиқатни ҳимоя қиласанми деб мени оддий халқ сайлаган», — деб жавоб берди халқ вакили саволга.
У МХДҚнинг ходимлари Ташиевнинг топшириғи билан унинг бизнеси бор қариндошларига тез-тез текширгани келиб, қўрқитаётгани учун Ташиевга шу сўзларни айтганини таъкидлади.
«Мени бизнесим борлигини бари билади, бу [бизнес] 7 йилдан бери бор. Бундай [текширувлар, қўрқитувлар] ҳар бир ҳукумат даврида бўлар экан. Атамбаевнинг (собиқ президент Алмазбек Атамбаев) даврида Икрам Илмиянов (президент аппарати етакчисининг собиқ ўринбосари), Фарид Ниязов (президент аппаратининг собиқ раҳбари), Жээнбековнинг (собиқ президент Сооронбай Жээнбеков) даврида укаси бўлган, амалдаги президент вақтида ҳам шундай бўляптику, бу бўлиб юрган иш», — деди Сурабалдиева.
Депутат кечирим сўрамайман деб аниқ қарор қилганини билдирди. У кечирим сўрашга асос йўқлигини ва «бу ишнинг ортида ким турганини халқ ҳам тушунади» деб ҳисоблайди.
«Шунда мени кечирим сўрасин деб қўрқитаётганлари тушунарли бўлади», — дейди халқ вакили.
Ташиевнинг парламентдаги агрессияси
Ташиев парламентда айтилган танқидларни ёки огоҳлантиришларни қабул қилмай қўпол муносабатда бўлган ҳолатлар учрайди.
Сурабалдиева билан бўлган айтишувдан кейин Ташиев депутат Омурбек Бакировни ҳам сўккани маълум. Бакиров Сурабалдиева каби Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга беришга қарши чиққан депутатлардан бири. Депутат ўша вақтда Кампиробод бўйича саволлар бериб, сув омбори бўйича келишувни тузишда йўл қўйилган камчиликларга эътибор қаратишни сўраган эди.
«Пишириб ейдиган сиз нима какликмисиз? Ўзинг айтяпсану мени пишириб е деб. Ким сени пишириб ейман деяпди? [...] Нимага мени қўрқитасан? Нимани вақт кўрсатар экан? Орадан икки кун ўтгандан кейин депутат еттинчи қаватдаги иш кабинетидан чиқарилган — унинг иш кабинетининг эшигини бузиб кириб, буюмларини олиб чиқиб қўйишган.
Махсус хизманинг бошчиси бошқа халқ вакиллари, масалан, «Бүтүн Кыргызстан» мухолифат фракциясининг лидери Адахан Мадумаров билан ҳам урушган. Парламентнинг 2022-йилнинг июлидаги йиғинида у халқ вакилини «биринчидан қўлингни синдираман», кейин «қамайман» деб қўрқитган. Шундан кейин Ташиев яна тўрт депутат билан айтишган.
2022-йилнинг сентябрида махсус хизмат бошчиси қоидани бузиб, парламентга икки яшик автомат олиб келган. Унинг ҳаракатини яқин дўсти, президент Садир Жапаров Ташиев шунчаки «ҳиссиётга берилди», халқ «унинг ҳолатини тўғри тушуниши керак» деб тушунтирган.