Ботаника боғининг номини ўзгартириш таклифи: Гареевнинг ўғли изоҳ берди

177

Ботаника боғига ном берган профессор Энвер Гареевнинг ўғли Рустам Гареев боғ номини ўзгартириш таклифи ҳақида 24.kg нашрига интервю берди. Интервьюда депутат Эмил Жамгирчиевнинг танқидига жавоб қайтарди.

«Эмил Жамгирчиевнинг ботаника боғини президент номига ўзгартириш ҳақидаги популистик баёноти биз учун кутилмаган бўлди.  Чунки биз республика раҳбарлари, илмий жамоатчилик, депутатлар, Чингиз Айтматов халқаро жамғармаси, “Туган тэль” татар-бошқирд маданият маркази ҳамда Татаристоннинг вице-премьери Васил Шайхразиев билан отамизга бағишланган стелани очганимизга бироз вақт бўлган», — деди ал.

Гареевнинг айтишича, ботаника боғига молиявий ёрдам ўта оз бўлишига қарамай омон қолдиришга ҳаракат қилинмоқда.

«Биз ҳозирда боғ қандай аҳволда эканини ҳамда мустақилликдан кейинги илм-фан қандай аҳволда бўлганидан хабаримиз бор. [...] Боғ асосан жамоа ва директор Гулайим Донбоева иштиёқи билан сақланиб турибди. Улар илмий меросни ривожлантириш, бор куч-ғайратини ишга солиш орқали Ботаника боғининг бугунги ҳолатини яхшилашга ҳаракат қилмоқда. Айни пайтда ирригация тармоқлари қайта тикланмоқда, янги ихтисослаштирилган техникалар олинди», — деди у.

Аввалроқ, 22 феврал куни Жогорку Кенеш депутати Эмил Жамгирчиев Ботаника боғининг аҳволини танқид қилиб, унинг номини Президент Садир Жапаров номига ўзгартиришни таклиф қилган эди.

«150 гектарни 20 киши парваришламоқда. Ботаника боғининг аҳволини қаранг, ит у ерга бормайди. Қанча гиёҳвандлар юрибди, зўравонликлар бўлмоқда. Менинг таклифим шуки, балки миллий боғ қиламизми, ёки президент номини беришми, назоратга олсангизлар», — деди у.

Ноябрь ойида вазирлар маҳкмаси раиси Акилбек Жапаров бунга қадар боғни молиялаштиришни республика бюджетига ёки мерия қарамоғига олишини таклиф қилингани, аммо бу таклиф қўллаб-қувватланмагани ҳақида гапирган эди. Муроса қилинмаса, ботаника боғи республика бюджети ҳисобига ўтказишилишини билдиган.

Муаллиф: Айгерим Белекова