Жапаровнинг сайлов штабига раҳбарлик қилган Тургунбеков Давлат мулк жамғармаси раиси бўлди

163

Президент Садир Жапаровнинг сайловолди штабига раҳбарлик қилган Канатбек Тургунбеков Давлат мулкини бошқариш жамғармаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда 27 февралда Вазирлар маҳкамасидан хабар қилинди.

Жамғармага қарийб икки йилдан бери раҳбарлик қилиб келган Мирлан Бакиров эса ишдан бўшатилди.

53 ёшли Канатбек Тургунбеков бунга қадар Молиявий разведка хизматини бошқарган. Президентлик сайловларида у Садир Жапаровнинг сайловолди штабига, 2020 йилги парламент сайловларида эса «Кыргызстан» партиясининг штабига раҳбарлик қилган.