Курманбек Бакиев: 2010-йилдаги апрель ҳамда июнь воқеаларида менинг айбим йўқ

160

Қочқин президент Курманбек Бакиев 27-февралда NazarNews’га интервью берди. У 2010-йилдаги апрель ва июнь воқеаларида «мени айбим йўқ» деди.

«2010-йилнинг 7-апрелида Бишкекда ва ундан кейин июнда жанубида қурбон бўлганларнинг ўлимида ким айбдорлигини икир-чикирини мен ҳозир муҳокама қилгим келмайди, бироқ унда умуман менинг айбим йўқ. Шу ва бошқа у билан боғлиқ масалалар бўйича тергов ёки суд ишларига қатнашишга тайёрман деб мен олдин ҳам бир неча марта айтганман», — деди Бакиев.

Шунингдек, у интервьюсида Садир Жапаровни собиқ президентларни жамлагани учун қўллашини айтди. Бакиев «бу ташаббус унинг сиёсатчи сифатида етишганини англатади» деб ҳисоблайди.

«Албатта, ижобий баҳолайман. Бу ташаббус уни сиёсатчи сифатида етуклигини кўрсатади, фақат бизнинг давлат учунгина эмас, бутун дунё учун ҳам ҳозирги қийин вазиятда у жамиятни бирлаштиришни кўзлаяпти, бу учрашувда Садир Жапаровнинг ўзини шахсий манфаати бўлмаган. Барча масалаларга собиқ президентларни боғлаб, айблаб, популизм йўлини танласа бўларди, лекин Жапаров осон бўлмаган, тўғри йўлни танлади ва бу – уни инсон сифатида ҳам, сиёсий томондан ҳам ўсганини кўрсатади», — деди у.

Дубайдаги учрашув

Президент Садир Жапаров 18 февралда Дубайда Қирғизистоннинг собиқ ва қочқин президентларини тўплаган. Учрашувга қочқин президентлар Аскар Акаев ва Курманбек Бакиев, собиқ президентлар Роза Отунбаева ва Сооронбай Жээнбеков, ҳамда собиқ президент Алмазбек Атамбаев қатнашган.

Жапаров ўзи сиёсатчиларни Қирғизистонни «бирдамлигини мустаҳкамлаш учун» тўплаганини айтган. Унинг айтишича, бирини ортидан бири келган собиқ давлат раҳбарлари аччиқ гапларни айтиб, юракдаги дардларини тўкиб, асосийси — бири-бирини кечиришган.

Президент қирғизистонликларга ҳам мурожаат қилиб, «кечира билиш ва кечиримли бўлиш миллий одат эканини» айтиб, «ўтган-кетган, кекларни, норозилик сўзларини, араз-хусуматларнинг барчасини унутиб, Қирғизистоннинг манфаатини ўйлашга» чақирган.

Амалдаги ва собиқ президентларнинг учрашуви ўлкада қизғин муҳокамага сабаб бўлган.

Шунингдек, Бакиевни Қирғизистонга олиб келиш учун ҳаракатлар кўрила бошлади деган таҳминлар айтилди. Бироқ Жапаров ўзи бу тахминларни инкор қилиб, Бакиев бўйича суд қарори борлигини, агар келадиган бўлса жавобгарликка тортилишини билдирган.

Курманбек Бакиев 13 йилдан бери Беларусияда яшайди — у 2010-йили тахтдан қулатилгандан кейин оиласи билан Минск шаҳрига қочиб кетган. 2010-йилнинг 7-апрелида норозиликка чиққанларга қарши қурол ишлатилиши натижада Оқ уйнинг олдидаги майдонда 80дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Суд Бакиевни сиртдан 30 йилга озодликдан маҳрум қилган ва унинг 25 йилини кучайтирилган тартибдаги қамоқхонада ўташи керак.

Қирғиз ҳукуматининг  Бакиевни ўлкага экстрадиция қилиш ҳаракати самарасиз бўлган.