Бишкекда аёлни зўрлаб ўлдиришда айбланган киши умрбод озодликдан ажратилди

148

Бишкекда зўрлаш ва қотиллик иши билан айбланган одам умрбод озодликдан маҳрум қилинди. Бишкек шаҳар суди туман судининг қарорини кучида қолдирди. Бу маълумотни «Клооп»га Олий суддан билдиришди.

2021 йилнинг апрель ойида Аламедин дарёси кўприги остидан 40-45 ёшдаги аёл кишининг жасади топилган. Кейин уни ўлдиришда гумонланиб 1995 йили туғилган эркак киши қўлга олинган.

У муқаддам судлангани айтилди. Текширув натижасида айбланувчи аёлни зўрлаб, кейин ўлдиргани маълум бўлган.

2022 йилнинг ноябрь ойида Новкен туманида сувдан зўрлик билан ўлдирилган 19 ёшли қизнинг жасади топилган. Қизнинг ўлимида гумонланиб 58 ёшдаги эркак киши қўлга олинган.

2022 йили Қирғизистонда аёлларга нисбатан зўравонлик бўйича умумий 6580 жиноий иш қўзғалган. Бу ҳақда бош прокурор Курманкул Зулушев 31 январдаги матбуот анжуманида билдирган.

Зулушевнинг айтишича, бу кўрсаткич 2021 йилга қараганда 4290 ишга камайган. Уларнинг орасида 2079 жиноий иш судга ўтиб, 1937 иш суд текширувидан қисқартирилган. 1305 иш тўхтатилса, 478 иш бир текширишга бириктирилган. Ҳозирда 781 иш тергов қилинмоқда.

Қирғизистонда аёлларга нисбатан зўравонлик

2022 йили дастлабки ўн ой давомида Қирғизистонда оиладаги зўравонликдан 15 аёл вафот этган. Бу вақт давомида умумий 8440 оилавий зўравонлик факти рўйхатга олинган.

ИИВнинг маълумотига кўра, 2021 йили ўлкада 10 мингдан ортиқ оилавий зўравонлик факти аниқланган. Бу 2020 йилга қараганда 12%га кўп.

Зўравонликдан кўпроқ аёллар жабрланади. Уларнинг кўпчилиги милицияга ариза билан мурожаат қилмагани учун рўйхатга олинмай, эътибордан четда қолади. Шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячилари аёлларга нисбатан зўравонликнинг масштаби ҳуқуқ идоралари берган сонлардан анча фарқ қилади деб ҳисоблашади. Бунга бир томондан муаммога эътиборсиз бўлиш ҳам сабаб.

Агрессорни қонун доирасида жазолаш жуда қийин — кўп жиноий ишлар жарима тўлаш ёки жамоат ишларига жалб қилиш билан чекланади. Шу сабаб суд жавобгарлигига тортилмаслигини билган агрессор аёлларни ўлдириб қўйиши ҳам мумкин.

Доим бўлиб турган оиладаги зўравонлик аёлларнинг эрлари, фуқаролик никоҳида бирга яшаган одамлари ёки собиқ ҳамкорлари томонидан ўлдирилишига олиб келади. Қотилликнинг бу тури фемицид деб аталади.

Агар сиз турмуш ўртоғингиз ёки нотаниш кишининг зўравонлигига учрасангиз, ёрдам олиш учун милиция ходимларига ва ҳудудлардаги кризис марказларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Муаллиф: Айгерим Белек қизи