Президент Садир Жапаров уч кишига генерал-майор унвонини берди

116

Президент Садир Жапаров навбатдаги махсус олий унвонларни топшириш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда 21 февралда президент администрациясидан билдиришди.

Фармонга мувофиқ, Баткен ВИИБнинг етакчиси Мурат Бороновга милициянинг генерал-майори унвони берилди.

Шунингдек, Тариел Абитовга ҳам шундай унвон берилди. Абитов 2020 йилнинг 20 ноябридан бери ИИВ академиясини етакчиси бўлиб ишлайди. Бунгача у президент Садир Жапаров ва МХДҚ раиси Камчибек Ташиев тузган «Мекенчил» партиясидан номзод бўлган.

Божхона хизматининг бошчиси Самат Исабеков ҳам «божхона хизматининг генерал-майори» бўлди. Исабеков 2022 йил бошидан бери яна мазкур хизматда раҳбар бўлиб ишлаб келади. У 2021 йили 7 июнда ўша вақтдаги вазирлар маҳкамаси раиси Улукбек Мариповнинг буйруғи билан Божхона хизмати раиси этиб тайинланиб, 26 октябрда истеъфога чиққан.

У билан бирга икки ўринбосари ҳам «бошқа ишга ўтгани сабаб» ишдан бўшаган. Исабеков ҳақида очиқ манбаларда маълумотлар оз. Бироқ у 1996 йилдан бери божхона идораларида, турли тезкор хизматларда ишлаётгани маълум. У «Клооп», OCCRP ва «Азаттык» радиосининг Қирғизистондаги йирик миқдордаги пулларни олиб чиқиб кетиш ҳақидаги қўшма суриштирувининг фигуранти.

Муаллиф: Айгерим Белек қизи