Маданият вазирлиги ЭлТРнинг «ПолитКлиника» сайтини блоклаш илтимосини рад этди

97

Маданият вазирлиги ЭлТР давлат телеканалининг «ПолитКлиника» сайтини ёпиш илтимоси билан ёзган аризасини рад этди. Бу ҳақда 21 февралда нашрнинг ўзи билдирди.

Маълумотга кўра, вазирлик ариза ёзишга сабаб бўлган материалда маълумотлар ишончли очиқ манбалардан олингани учун ЭлТРнинг аризасини қаноатлантирмаган.

Шунингдек, вазирлик маълумотни рост ёки ёлғонлигини аниқлаш учун ваколати бўлмагани сабаб ЭлТРни бу масала бўйича суд органларига мурожаат қилишини таклиф қилган.

20 февралда ЭлТР телеканали нашрни судга бериб, маънавий зарар сифатида «ПолитКлиника»дан умумий 10 млн сом — таҳририятнинг ўзидан 7 млн сом ва видеоматериал бошловчиси, журналист Тинистан Асипбекдан 3 млн сом — талаб қилган.

«ПолитКлиника» vs ЭлТР: Нима бўлган эди?

4 февралда «ПолитКлиника» нашри ЭлТРнинг «Садир Жапаров энергетикага қарз олмаган» деб айтилган сюжетидаги маълумотни инкор қилган.

8 февралда ЭлТР махсус репортаж чиқариб, «ПолитКлиника»ни ва унинг бошчиси Дилбар Алимовани ёлғон маълумот тарқатганликда айблаган. Бундан ташқари, давлат телеканали нашрни судга беришини айтиб, видеоматериални ўчиришни талаб қилган.

ЭлТРнинг бу сюжетини президент администрациясининг ахборот сиёсат хизматининг етакчиси Дайирбек Орунбеков фейсбук саҳифасида бўлишиб, «ПолитКлиника» медиасини «аниқланмаган ёлғон маълумот тарқатди» деб айблаган.

Орунбеков президент администрацияси «ПолитКлиника»нинг материалини «ахборот манипуляцияси, ҳақиқатга мос келмаган ёлғон, ўз ишига нисбатан масъулиятсиз муносабат ва қоралаш мақсади» деб ҳисоблайди деган.

Бу айбловларга «ПолитКлиника» видеоматериалдаги маълумотлар очиқ манбалардан олинган ва ўз ҳақиқатини судда исботлашга тайёрлигини билдирган.