Биргина уйнинг бардошлилигини текшириш учун 200-300 минг сом керак бўлади — Қурилиш институтининг директори

163

Сейсмология қурилиши ва муҳандислик лойиҳалаш давлат институтининг директори Камчибек Кенжетаев бир кўп қаватли уйнинг зилзилага бардошлилигини текшириш учун 200-300 минг сомга яқин маблағ кераклигини билдирди. Бу ҳақда амалдор 21 февралда парламентнинг транспорт коммуникациялари, архитектура ва қурилиш қўмитасининг йиғинида айтди.

Унинг айтишича, Бишкекнинг кичик туманларидаги уйлар 1970-1980 йиллари қурилиб, уларнинг сейсмологик барқарорлиги охирги марта 1982 йили текширилган.

«Бизда назорат қилиш функцияси йўқ. Агар уй эгасидан ариза тушса текширамиз», — деди Кенжетаев.

Бунга депутат Исхак Масалиев Туркиянинг ҳолати такрорланмаслиги учун кўп қаватли уйларни қайта текширишга ёки сурдиришга вақт келди деб жавоб берди. Халқ вакили муассаса уйларни текширишга маблағ топиши керак, сабаби Бишкекнинг бюджети «миллиардлик маблағни» ташкил қилади деб қўшимча қилди.

Давлат қурилишга қарашли давлат архитектура-қурилиш назорати директори Таланбек Иманкул ўғли Туркиядаги биноларнинг қурилиш сифатини Қирғизистондаги билан солиштириб бўлмаслигини қўшимча қилди. Унинг айтишича, Қирғизистон сейсмологик фаол ҳудудда тургани СССР вақтида билинган, шу сабаб қурилишга талаб доим юқори бўлган.

«Бундан ташқари, Туркиядаги инвесторлар тузган лойиҳалари бизнинг давлат экспертизадан ўтмайди. Ўша турк инвесторлар сизларда талаблар жуда кучли экан деб айтишган. Мана бизнинг ФВВдаги ҳамкасбларимиз Туркияга бориб келишди. Улар 8-10 [мм] арматура билан қурилган уйлар бор экан деб айтишди. Бизда эса кўп қаватли уйлардаги арматуралар камида 16-18 [мм] юқори бўлади», — деди Иманкул ўғли.

6 февралда Туркия ва Сурияда икки марта кучли зилзила бўлган. Зилзила Туркиянинг жанубий-шарқида, Сурия билан чегарадош ҳудудидаги Газиантеп шаҳридан 26 чақирим узоқликда бўлган. Табиий офатда қурбон бўлганлар сони икки давлатда ҳам 21 февралга кўра 47 минг кишидан ошиб, яна юз минглаган одамлар жабрланган. Зилзила сабаб минглаган бинолар тўлиқ вайрон бўлган.

Шу сабаб Қирғизистон пойтахтидаги тартибсиз қурилишлар муаммоси яна кун тартибига чиққан. Президент Садир Жапаров давлат мустақил бўлган йиллардан бери Бишкекда қурилган уйларнинг сифати «Худо ўзинг сақла» деб яшашга мажбур бўлишни билдирган. Бироқ президент энди тартибсиз қурилишларга йўл берилмаслигини, янги қурилишларнинг сифати давлат назоратида бўлишини айтган.

Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров бутун қурилиш тармоғини ислоҳ қилиш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқишни топширган.