Маст ҳолатда машина бошқарган енгил машина ҳайдовчиси юк ташувчи поезни келиб урди. Ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилгач, қўйиб юборилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабр тортмади.
«Фольксваген Пассат» русумидаги автомашина 2 июл куни тунги соат 2:24 Лев Толстой кўчасида юк ташувчи поездга келиб урилди — бу ҳақда ИИМ матбуот хизмати ходими Эрнис Осмонбаев билдирди.
«У маст аҳволда бўлган. Юриб кетаётган поездга урилиш учун одам жуда қаттиқ маст бўлиши керак», — деб ҳисоблайди матбуот хизмати ходими.
Қўлга олинган шахснинг маст аҳволда бўлганини тиббий экспертиза ҳам тасдиқлади.
Осмонбаев сўзларига кўра, машина жуда қаттиқ лат егани туфайли, уни қайта тиклаш иложсиз, бироқ бахтли тасодифга кўра ҳайдовчи жароҳатланмаган.
Ҳодисадан сўнг воқеа жойига ИИМ ва Йўл патрул хизмати ходимлари борган. Ҳайдовчи милиция бўлимига олиб борилган. Осмонбаев унинг милиция ходимларига қаршилик кўрсатганини хабар қилди.
«У милиция бўлимига шахсини аниқлаш учун олиб келинди, чунки у машинани ҳеч қандай ҳужжатсиз бошқарган. Машина жарима бўлимига олиб борилди», — деди Осмонбаев.
Котиб қўлга олинган шахсга нисбатан маъмурий протокол тузилганидан сўнг у қўйиб юборилганини қўшиб ўтди.
«Фольксваген» ҳайдовчиси билан боғланишнинг имкони бўлмади.
Юк ташувчи поездга ҳеч қандай шикаст етмади ва у ҳодисадан сўнг йўлида давом этди.