Чуй области: Ногирон соқовлар уйини тўнаган бешта соқов қўлга олинди

404

sizo-450x283

Милиция ногирон соқовлар уйини ўмаришга ҳаракат қилган беш соқовни ашёвий далиллар билан қўлга олди. Қўлга олинганлар яна бир неча жиноятда гумонланяпти.

Беш соқов Чуй областининг Аламедин районидаги «Энергетик» қишлоғида яшовчи ногирон соқовлар оиласини тўнамоқчи бўлган – бу ҳақда Чуй области Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Айбек Арзиматов билдирди.

Унинг айтишича, милиция режалаштирилган босқинчиликни аввалдан билган ва уч кун давомида гумонланувчиларни кузатиб борган.

«28 июндан бошлаб милиция ушбу  туманда босқинчилик ва тўнов билан шуғулланган шахсларни қўлга олиш учун операция олиб борди ва операциянинг учинчи куни улар босқинчилик пайтида қўлга олинди», — деди Арзиматов.

Матбуот хизмати ходими гумонланувчиларнинг жабрланганларга тажовуз қилишини кутмаганини айтади.

«Улар [қўлга олинганлар] электрошокерларни қурол қатори қўлланишган ва барчаси қўлбола қора ниқобда бўлган. Улар тўнаш мақсадида жабрланган аёл эрини электрошокер билан бир неча бор уришга улгирган», — деди Арзиматов.

Ҳозирда қўлга олинганларнинг барчаси вақтинчалик сақлаш изоляторига киргизилган.

Гумонланувчилар адвокати билан боғланишнинг имконияти бўлмади.