Бакиев яқини қамоқда 10 йилни ўтказади

784

ECB5FB2D-E8CD-4D07-B763-8848172F0A34_mw1024_n_s

Ҳокимиятдан қувилган президент Қурманбек Бакиев сафдоши Пайзулла Рахманов қамоқда 10 йил қолади — у 2010 йилги инқилоб пайтида Жалолобод области губернатори лавозимини босиб олганликда айбланди.

Пайзулла Рахманов «хизмат ваколатини суистеъмол қилиш», «унвон ёки мулозим ваколатларни ўзлаштириб олиш», «оммавий тартибсизликлар уюштириш» ва «ҳокимиятга бўйин сунмасликка чақириш» бандлари бўйича айбдор деб топилди.

Бишкекнинг Биринчи май район суди уни 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Рахманов 2012 йилнинг 15 июнида Қозоғистоннинг Жамбул областида қўлга олинганди — ўшандан буён у вақтинчалик сақлаш изоляторида сақланаётганди.

Изоляторда ўтказилган бир кун икки кун ҳисобига саналгани ҳисобга олиниб, Рахманов қолган 10 йиллик жазони кучайтирилган тартибдаги қамоқда ўтиши ҳукм қилинди.

Бундан ташқари, қамоққа ҳукм қилинган Рахманов Жалолобод давлат маъмуриятига 12 минг сом, Жалолобод области Ички ишлар бошқармасига эса 25 минг сом товон тўлашга мажбур қилинди.

Ҳукм Бишкек шаҳар судида 10 кун ичида шикоят қилиниши мумкин.

Рахмановнинг ўзи тергов пайтида унга қўйилаётган айбловларнинг бирортасига ҳам иқрор бўлмаганди.

Давлат айблови унга 15 йиллик қамоқ жазосини беришни талаб қилган.

Kloop.kg  унинг адвокати билан боғлана олмади.

Икки губернатор

2010 йилнинг апрел ойи ўрталарида Бакиев тарафдорлари ҳокимиятдан ағдарилган президентни қўллаб митинг ўтказган ва Жалолобод давлат маъмуриятини босиб олиб, Рахмановни губернатор қилиб сайлаганди.

Ўшанда бир вақтнинг ўзида Рахманов ҳамда муваққат ҳукумат тайинлаган Бектур Асанов Жалолобод губернати эканини даъво қилганди.

Жанубдаги тартибсизликлар ўз ниҳоясига етгач, Рахманов Қирғизистонни тарк этган ва фақат 2012 йилнинг июнида қўлга туширилган эди.