Милиция ходимлари 15-ноябрда Жогорку Кенешнинг биноси ёнида ҳуқуқни ҳимоя қилиш марказининг етакчиси Азиза Абдирасуловани куч ишлатиб қўлга олди. Аввалроқ бу ерда Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши митинг бўлиб ўтган эди.
Видеода милиция ходимларидан бири 64 ёшли аёлни мастликда айблаб, уни сўкинишда айблагани кўрсатилган. «Мен формадаман, сиз менга оналик қилмайсиз», деб бақирган милиция ходими. Шу билан бирга, видеода ҳуқуқ ҳимоячисининг беҳаё сўзларни ишлатаётгани учрамайди.
Милиция ходимлари Абдирасулова ва яна бир қизни гижгижлашди - улар ўзларини тажовузкор тутиб, бақиришган ва аёлларни «қичқиришда» айблашган.
Улар аёлни йиқилгунча туртиб, уни том маънода ер бўйлаб судраб, уни Сиёсий маҳбусларни ҳимоя қилиш қўмитасининг раҳбари Сапар Арғимбаев билан бирга милиция машинасига чиқаришган.
Азиза Абдирасулова ва бошқа аёллар Оқ уй биноси олдида плакатларсиз ва шиорларсиз туришган. Кекса ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан милиция ходимларининг зўравонлигини «итоатсизлик»ка жавоб сифатида изоҳлашган.
Конституция қирғиз халқининг қаерда бўлмасин тинч акциялар ўтказиш ҳуқуқини ҳимоя қилади. Аммо милиция ходимлари Ала-Тоо майдонида норозилик намойишларини ўтказишни тақиқлаш ҳақидаги суд қарорига асосланиб, Оқ уй яқинида намойишлар ўтказиш тақиқланганини илгари сурди.
Бўлаётган воқеаларга гувоҳ бўлган фаол Айсулуу Кудайбердиева ҳуқуқ ҳимоячилари мажбуран наркалогия марказига олиб кетилган деб ҳисоблайди.
«Улар Азиза Абдирасулова ва Сапар Арғимбоевни қўлга олишди. Улар томонидан ҳеч қандай провокация бўлмаган эди. Биз шунчаки турдик, милиция ходимлари бизга яқинлашди. Бизда ҳеч қандай митинг плакатлари ва бошқа элементлар йўқ эди. Милиция полковниги қўпол овозда гапира бошлади, Азизани мастликда айблашди, Арғимбаев эса шунчаки олиб кетилди», — деди «Клооп»га қўлга олишнинг гувоҳи бўлган Айсулу Кудайбердиева. У милиция ходимларининг ҳаракатларини ҳам видео тасвирга олган.
Аввалроқ Абдирасулова Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармасининг 10-бўлими етакчиси Шумкарбек Сулайманов суҳбатлашиш учун чақирганини айтган эди. Унинг айтишича, милиция ходими ёзганларини учунчи кучлар фойдаланиб қолмаслиги учун Фейсбукда камроқ ёзишни таклиф қилишган. Аммо ҳуқуқ ҳимоячисига кўра, унга ўз саҳифасида ёзилган маълумотларнинг қайси бири ноқонуний ва хавфли экани тушунтирилмаган.
«Хайрлашаётганда мендан “Раҳбариятга тил топиша олмадик деб айтайинми?” — деб сўради. Мен Кампиробод масаласи бўйича ўз фикрим бор, раҳбариятингизга ҳам шундай айтинг дедим», — деб ёзган Абдирасулова.
Кампирободнинг Ўзбекистонга ўтказилиши
15 ноябрда Ўзбекистон парламентининг Қонунчилик палатаси Қирғизистон билан Кампиробод бўйича келишувни маъқуллади. Аввалроқ, Ўзган тумани аҳолиси ва Бишкекдаги жамоатчилик фаолларининг норозилигига қарамай, Жогорку Кенеш парламент қўмитаси ҳам бу келишувни маъқуллаган эди.
Қирғизистон ҳукумати Фарғона водийсидаги энг йирик сув омборини, бу сув омборининг стратегик аҳамиятига қарамай, ёпиқ режимда қўшни давлатга ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда. Президент Садир Жапаров ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев сув омборининг берилишини Ўзбекистон эвазига бошқа ерларни ўтказаётгани билан асослайди.
Бироқ улар негадир ушбу баҳсли қадамни ёқлаб, ўз далилларини ёпиқ эшиклар ортидаги оммавий йиғилишларда келтириб, йиғилшларда видео ва аудио ёзувларни тақиқлайди.
Қирғизистон жанубининг аҳолиси Кампирободнинг берилиши уларни машҳур Ўзган шолиси ва бошқа экинлар етиштирадиган ерларсиз қолдиришидан хавотирда. Чегарадаги ўзгаришлар сув омбори атрофида яшовчи 100 минг кишига таъсир қилиши мумкин.
Октябрь ойида «Клооп» Қирғизистондаги мумкин бўлган ер йўқотишлар харитасини тузди, уни шу ердан кўришингиз мумкин.