Жанар Акаев: 60дан ортиқ депутат «Азаттык»нинг ёпилиши учун билмай қўл қўйиб берган

202

Депутат Жанар Акаевнинг айтишича, 60 дан ортиқ депутат «Азаттык»нинг ёпилиши учун ўзи билмаган ҳолда имзолаган. Бу ҳақда у 15-ноябрда «ОАВ ва сўз эркинлиги: қонунчилик ташаббуслари» мавзусидаги давра суҳбатида айтган.

Акаевнинг билдиришича, депутатлардан «мамлакатда барқарорлик керак» деган тарзда имзо тўпланган.

«Президентимиз 60 дан ортиқ депутат “Азаттык”нинг ёпилиши учун овоз берган, деб ҳисоблайди. Лекин бу имзолар қандай тўпланганини сизлар билишингиз керак. Аксарият депутатлар «барқарорлик» учун имзо чекишди, лекин улар ҳужжатни ўқиб ҳам чиқишмаган. Кейин бу ҳужжат парламент аъзоларининг кўпчилиги “Азаттик”нинг ёпилишини қўллаб-қувватлаяпти деган сўзлар билан президентга олиб борилди. Улар бизни шундай йўлдан оздирмоқда, чунки кўпчилик депутатлар бу ҳужжатни ўқиб ҳам чиқмаган, шунчаки барқарорлик учун имзо чекаётганига ишонишган», — деди Акаев.

Бунга жавобан президент администрациясининг матбуот хизмати раҳбари Дайирбек Орунбеков Акаев каби депутатлар бундай масалаларда президент администрациясидан «хафа бўлмаслиги» кераклигини айтди.

«Аслида бу депутатлар [хатни имзолаганлар], сизнинг ҳамкасбларингиз, шунинг учун улардан хафа бўлинг», – деган Орунбеков.

«Азаттык»нинг блокланиши

«Азаттык» радиосининг сайти 26-октябрда икки ойга тўсиб қўйилган. Бундай қарорни Маданият вазирлиги қабул қилган.

Бунга мазкур медиада 14-17-сентябрдаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли жанжал ҳақида «миллий манфаатларга қарши келган ноаниқ материал эълон қилингани» сабаб бўлгани айтилган. Сайт «Аниқ бўлмаган (ёлғон) маълумотлардан ҳимоя қилиш ҳақидаги» қонунига кўра тўсилган. Мазкур қонун фейклар ҳақидаги қонун қатори маълум.

Муассасадан «Азаттык»нинг сайтини тўсишга «Ҳозирги вақт» («Озодлик» радиосига қарашли тизим) телеканалининг «Қирғизистон билан Тожикистоннинг чегарасидаги шиддатли тўқнашув» номли видеоматериали сабаб бўлганини билдиришган.

Маданият вазирлиги лавҳада «адоват ҳарактеридаги сўзлар қўлланилгани, Қирғизистон томоннинг Тожикистонга ҳужуми деган тарздаги тасдиқланмаган маълумот, Боткен вилоятидаги воқеаларни ёритишда жамоатчилик вазиятини таранглаштириб, фуқароларнинг ўртасида низони,  дискриминацияни ва бўлинишни пайдо қилган маълумотлар аниқланган» деб ҳисоблашади.

«Азаттык»нинг ўзидан Маданият вазирлиги айтаётган материлани ўрганиб чиқишганини ва ундан «стандартларнинг бузилгани аниқланмаганини» билдиришган.

Аввалроқ АҚШнинг Давлат департаментининг расмий вакили Нед Прайс «АҚШ “Азаттык” сайтининг икки ойга блокланишига, мустақил ахборот воситаларига ҳамда фуқаровий жамиятга босим ортганидан хавотирланаётганини» айтган.

Шунингдек халқаро Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти нашрнинг сайти тўсилишига изоҳ бериб, қирғиз ҳукумати яқиндагина сўз эркинлиги билан фуқаролик жамиятга берилган зарба ортидан ОАВни назорат қилиш ва цензурага олиш бўйича чораларини кучатиш деб билдирган. Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти эса қирғиз ҳукуматини «“Азаттык”нинг сайтига қўйилган тўсиқни тез орада олишни ва сайтни блоклаш қарорини қабул қилишга асос бўлган “Ноаниқ  (ёлғон) ахборот (фейклар ҳақидаги)” қонунни бекор қилишни талаб қилган.