Митингга қатнашмасам ҳам ушлаб кетишди — ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулова

217

«Қилим шами» ҳуқуқни ҳимоя қилиш марказининг етакчиси Азиза Абдирасулова 15-ноябрда Жогорку Кенеш биносининг ёнида куч қўлланиш билан қўлга олинди. Милиция Абдирасулова нимада айбланаётгинини маълум қилгани йўқ, аммо ҳуқуқ ҳимоячиси Биринчи май туман ИИБга олиб келинди.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг ўзи журналистларга митингга қатнашмаганини, нима учун ушлаб кетишганини билмаслигини айтди.

«Митингларга қатнашсам, қатнашдим деб айтар эдим. Қандай талабларим, илтимосим бор эканини доимо бор эканини айтаман. Аммо бу сафар мен иштирокчиси эмасман. Мен у ерга [Жогорку Кенешнинг биносига] келганда, у ерда одамлар йўқ эди (милиция бир қатор талабларни айтгандан кейин митингга чиққанлар Горький номидаги сайлгоҳга кетишган — таҳририятнинг таъкиди). Тўрт-беш киши турган экан, милиция ходимлари кўп экан. Менга Горький скверига боринглар деб огоҳлантириш бера бошлашди. [Нима учун у ерга боришим кераклигини] тушуна олмай турдим. Шундан кейин қўлга ола бошлашди», — деди ҳуқуқ ҳимоячиси қўлида ҳеч бир плакат бўлмаганини таъкидлаб.

Абдирасулованинг қўлга олиниши тасвирланган видеода милиция турткилаб, қўлидан судраб олиб кетишга ҳаракат қилиб, шу сабаб ҳуқуқ ҳимоячиси ерга ўтириб қолганини кўриш мумкин. Унинг айтишича, бу оёқлари оғригани сабаб бўлган.

«Оёларимда темир бор. Туртиб юборишса қулаб тушаман. Мени ушлашаётганда йиқилиб тушдим. Улар мени судрай бошлашди», — деди у.

Ҳуқуқ ҳимоячиси милиция наркологияга кўрикдан ўтказиш учун олиб боришга ҳаракат қилганини, аммо адвокатнинг йўқлиги сабаб бош тортганини қўшимча қилди. Ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшайир Абдирасулованинг айтишича, қўлга олиш вақтида милиционерлар Азиза Абдирасуловани «чекиб, ичиб олган» деб айблашган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси қўлга олиш босим ўтказиш ҳаракати бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. Абдирасулова қўлга олинишини ҳуқуқ ҳимоячиси фаолияти ва Фейсбукда Кампиробод иши бўйича қўлга олинган фаоллар ва сиёсатчилар ҳақида маълумотларни чиқариб тургани билан боғлайди.

Милиция билан «суҳбат»

Бир кун аввал Абдирасулова Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармасининг 10-бўлим етакчиси Шумкарбек Сулайманов суҳбатлашишга чақирганини айтган. Унинг айтишича, милиция ходими ёзганларини учинчи кучлар фойдаланиб кетмаслиги учун Фейсбукда камроқ ёзишни тавсия қилган.

«Мнга нисбатан босим бўлди. Унга қадар ортимдан қайсидир бир ходимлар [пойлаб] юришган. Қўлга олишади деб кутганман, аммо бунчалик ақилсиз, асоссиз бўлади деб ўйламагандим […] Кеча сигнал бўлган, митингдан юз метр узоқ турсам ҳам бари бир ушлаб кетишар эди», — деб таъкидлади Абдирасулова.

Бишкекда 15-ноябрда Кампирободнинг Ўзбекистонга ўтказилишига қарши митинг ўтди. Акцияга қатнашганлар депутатларга мурожаат қилиб, қирғиз-ўзбек чегарасининг айрим участкаларини делимитациялаш ҳақидаги келишувнинг лойҳасини ратификацияламасликни илтимос қилишган. Келишувнинг лойиҳаси бўйича Кампиробод сув омбори Ўзбекистонга ўтади. Қирғизистон унинг ўрнига бошқа вилоятлардан 19 минг гектардан ортиқ ер олади.

Келишув лойиҳасини парламентнинг профил қўмитаси 15-ноябрда кўриб чиқилиб, келишув лойиҳаси Жогорку Кенешнинг ратификациясига ўтказилади.