Эртага Бишкек шаҳар суди «Клооп Медиа»ни тарқатиш бўйича апелляция шикоятини кўриб чиқади

312

17 май куни соат 11:00 да Бишкек шаҳар суди «Клооп»нинг Октябрь туман судининг қарорига қарши берган даъво аризасини кўриб чиқади. Туман суди 9 февралда «Клооп»нинг юридик қисмининг бири «Клооп Медиа» жамоат фондини тарқатишга қарор қилган.

Бундай қарорга Бишкек шаҳрининг прокурори Эмилбек Абдиманнаповнинг ўтган йилнинг август ойининг охирида берган даъво аризаси асос бўлган. Даъвонинг сабаби сифатида нашр «кўрсатилган низом доирасидан ташқари фаолият олиб боргани» айтилган. Бироқ аризанинг аксарияти умуман бошқа мавзуга бағишланган — «Клооп» мамлакатга салбий таъсир кўрсатаётган эмиш.

«Клооп Медиа»ни тарқатиш бўйича суд қарорини бир қатор халқаро ташкилотлар айблаб, уни бекор қилишга ундашган.