Хориждаги тергов ҳибсхоналарида 788 нафар Қирғизистон фуқароси суд ҳукмини кутмоқда, улардан 742 нафари Россияда.
«Агар қолган статистикага тўхталиб ўтсам: Туркияда 13 нафар, Тожикистонда 9, Қозоғистонда 5, Италияда 5, Венгрияда 4, Германияда 2, Мисрда 2, Саудия Арабистонида 2, Жанубий Кореяда Чехияда, Францияда, Монголияда бир нафаран фуқаромиз бор», — деди СидиҚов.
Сидиқов, шунингдек, хорижий давлатларда жазо муддатини ўтаётган 1587 нафар фуқаро борлигини қўшимча қилди.
Ҳукумат Жогорку Кенешга хорижда қамалган қирғиз фуқароларини ўз мамлакатига олиб келиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ҳужжатни тақдим этди. Ташаббусчиларга кўра, ҳужжат хорижда қамалган Қирғизистон фуқароларини мамлакатга олиб келиш имкониятларини кенгайтиришни назарда тутади.