Парламент қўмитаси Кампиробод бўйича келишувнинг қонун лойиҳасини уч ўқишда маъқуллади

211

Парламентнинг Халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси 15-ноябрда Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасининг айрим участкалари бўйича келишувни ратификациялаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини уч ўқишда маъқуллади. Шунингдек, депутатлар «Кампиробод (Андижон) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битим» лойиҳасини ҳам маъқулладилар.

«Клооп» журналастининг хабар беришича, овоз беришга жами 14 кишидан 7 депутатгина қатнашган. Адахан Мадумаров, Нуржигит Кадирбеков ва Чингиз Айдарбеков бош бўлган беш депутат келишимни ратификациялашга қарши бўлиб, йиғиндан чиқиб кетган. Аниқланишича, депутат Эрулан Кокулов йиғин бошланмасдан аввал зални тарк этган. Яна икки депутат йиғинда иштирок этмаган.

«Бутун Қирғизистон» фракциясининг лидери Адахан Мадумаров қонун лойиҳаси бўйича кескин фикр билдириб, бу «қирғиз мамлакатига жуда қаттиқ зарба берувчи келишув» деб таъкидлади.

«Биз, «Бутун Қирғизистон» парламент фракцияси бу келишувга қаршимиз. Бу бутун Қирғизистон давлати учун катта зарба ва келажакда мамлакатнинг заифлашишига олиб келади. Ўзбекистон Бош вазири улар катта стратегик ғалабага эришгани ҳақида айтди. Катта стратегик ғалаба – бу сўзларнинг маъносини, эҳтимол, бир неча йилдан кейин тушуниб оларсизлар», — деган депутат.

Депутат Нуржигит Қадирбеков ҳам Кампиробод масаласи бўйича қарор қабул қилишда камида икки йилга мораторий эълон қилиш керак деган фикрини билдирди.  У аввал ҳам шундай илтимос билан президентга мурожаат қилган, бироқ унга ҳеч қандай муносабат билдирилмаган.

Профиль қўмитасининг раҳбари Улан Примов эса қўмита қарори маслаҳат характерига эга эканлигини, ҳаммаси Жогорку Кенешнинг умумий йиғилишида ҳал қилинишини таъкидлаган.

Бир кун аввал Ўзбекистон парламентининг қонунчилик палатаси Қирғизистон билан чегара бўйича келишувни маъқуллагани маълум бўлган.

Кампиробод бўйича баҳслар

«Қирғиз-ўзбек чегарасининг айрим участкаларини делимитациялаш ҳақидаги келишувнинг» лойиҳасига кўра, Қирғизистон Кампиробод сув омборининг остидаги 4485 га ерни Ўзбекистонга қолдириб, ўрнига бир неча вилоятдан 19 минг гектардан ошиқ ер олади. Президент Садир Жапаров билан МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев бу келишув мамлакат учун ютуқ деб айтишмоқда.

Шунга қарамай маҳаллий турғунлар билан айрим сиёсатчилар бунга қарши чиқишмоқда. Айрим маҳаллий турғунлар агар Кампиробод Ўзбекистонга ўтса, Ўзбекистон ваъдасида турмай, сувни ва сув омборининг аторофидаги ерларни қўллана олмай қоламиз деб хавотир олишмоқда.

Келишувни ратификациядан ўтказиш ва муҳокама жараёни баҳслар билан ўтмоқда — бунга қадар депутатлар ҳамкасби Чингиз Айдарбековни парламентнинг халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси бошчилигидан олишган. У келигувнинг лойиҳасига қарши чиқиб, қўмитанинг қарорига қўл қўйишдан бош тортган. Буни у депутатларнинг қўлига барча ҳужжатлар берилмагани билан тушунтирган.

Умумий қилиб айтганда, муҳокама қилинаётган ҳужжатлар бўйича сув омбори жойлашган Ўш вилоятининг ўзида ва мамлкатнинг икки йирик шаҳри — Бишкек ва Ўшда митинг ҳамда қурултойлар ўтган.

Шунингдек, ҳукумат 30 кишини оммавий тартибсизликларни уюштиришга тайёргарлик кўришда айблаб, қўлга олган. Уларнинг бари Садир Жапаров билан Қамчибек Ташиевни сув омборини қўшни давлатга бераётгани учун танқид қилишган.

Жапаров фаол ва сиёсатчиларнинг оммавий қўлга олиниши бўйича изоҳ берар экан, қўлга олинганларни Кампиробод масаласи «қизиқтирмаслигини» айтган. Президент улар сув омбори масаласини ҳокимиятга келиш учун фойдаланишмоқда деган.