Мадумаров: Президентнинг администрацияси ботлар фабрикасининг ўрнига тикув цехларини очсин

201

Жогорку Кенешнинг депутати Адахан Мадумаров президент админстрациясида ботлар фабрикасининг ўрнига тикув цехлари очишни таклиф қилди. Бу ҳақда у 15 ноябрда «Адилет» юридик клиникаси ва Internews уюштирган «Сўз ва фикр эркинлиги: ҳуқуқий ташаббуслар» мавзусидаги давра суҳбатида айтиб ўтди. Давра суҳбати иштирокчилари президент админстрациясининг ташаббуси билан ишлаб чиқилган ОАВ тўғрисидаги мунозарали қонун лойиҳасини муҳокама қилишмоқда.

«Ҳурматли Мурат [Укушев, президентнинг ва вазирлар маҳкамасининг ҳуқуқий таъминот бошқармасининг етакчиси] жаноблари, бу ерда менинг укам Дайир [Орунбеков, президент админстрациясининг матбуот хизмати раҳбари] ўтирибди, Дайир укам жуда тажрибали, жуда яхши билади шундайларни. Ўша бояги, ҳамкасбларимиз айтиб ўтган ботларни тўхтатинглар. Пул бериб ўшаларни ушлаб турган фабрикаларингларни ёпинглар. Бунинг ўрнига кўйлак ишлаб чиқарадиган фабрикаларни очинглар. Мактаб формасини ишлаб чиқарувчи фабрика очинглар. Сизлар бундай [бот] фабрикаларни жуда кўп очиб юбординглар», деди Мадумаров.

Давра суҳбатида яна бир депутат Дастан Бекешев ҳам шу ҳақда гапирди. «Фейк-троллар ва бот-фермаларни бизда кимлар бошқаришини ҳаммамиз яхши биламиз», — деб таъкидлади у.

Фейклар ва троллар фабрикаси

Мамлакатда фейк ва тролларнинг фабрикалари айниқса сайлов вақтида жуда фаол ишлатилади.

2020-йили «Клооп»нинг журналистлари 800 га яқин фейк аккаунтларни таҳлил қилиб, фейклар фермаси қандай ишлаб, улар кимларни ҳимоя қилишларини, бундай «қўллов гуруҳини» уюштириш қанчага тушишини аниқлашган. Журналистлар Садир Жапаровни қўллаб-қувватловчи фейкларнинг профилларини ўрганар экан улар бир кун аввал «Мекеним Қирғизистон»ни қўллаганини аниқлашган.

Factcheck.kg нашри 2022-йилнинг август ойида 2020-йилдаги сайлов вақтида фойдаланилган троллар фабрикалари ҳақида суриштирув эълон қилишган.

Журналистларнинг маълумотига кўра, сиёсатчилар ҳақиқий одамлар ижтимоий тармоқлар орқали изоҳ ёзган оффлайн-фабрикаларни ҳам, автоматлаштирилган бот-фермаларни ҳам фойдаланишган.

Журналистларнинг маълумот манбаси автоматлаштирилган троллар фабрикасини «Мекеним Қирғизистон» партияси фаол фойдаланаётганини айтган. Манбанинг айтишича, бундай фабрикани фойдаланиш учун партия 350 минг доллар сарфланган.

Муаллиф: Зулайка Эркимбаева