Маданият вазирлиги собиқ депутат Гулшат Асилбаева ташаббуси билан «Ноаниқ (ёлғон) маълумотлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритишни таклиф қилди. Қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун вазирлар маҳкамасининг сайтида эълон қилинди.
Меморандумда қонуннинг айрим бандларида камчиликлар бор, шунинг учун уни амалга оширишда тўсиқлар мавжуд.
Қандай ўзгаришлар таклиф қилинмоқда?
Ташаббускорларга кўра, қонунда «ноаниқ бўлмаган материалларни олиб ташлашда сайтнинг ёки сайт саҳифаси эгасининг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш тартибига тўсқинлик қилувчи» камчиликлар мавжуд. Маданият вазирлиги ариза эгаси шикоят бериш вақтида тарқатилган маълумотларнинг ишончсизлигини тасдиқлаган далилларни келтириши керак деган пунктни қўшишни таклиф қилмоқда.
Октябрда Жогорку Кенешнинг етти нафар депутати ҳам ушбу қонунга ўзгартириш киритишни таклиф қилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйган эди.
Қонун лойиҳасини ушбу депутатлар: Жанар Акаев, Адахан Мадумаров, Элмурза Сатибалдиев, Гуля Қожоқулова, Дастан Бекешев, Сейид Атамбаев ва Чингиз Айдарбековлар тайёрлаган.
Қонун лойиҳасида «Фейклар тўғрисида»ги қонун «Маъмурий ишнинг асослари ва маъмурий низомлар тўғрисида»ги қонунга ҳамда Маъмурий процессуал кодексининг нормаларига зид эканлиги қайд этилган. Шунингдек, ҳужжатда «Конституциявий тамойилларга кўра Қирғизистонда сўз эркинлигини чекловчи қонунлар қабул қилинишига йўл қўйилмаслиги» таъкидланган.
Депутатлар интернет тармоғида ўзига алоқаси бўлмаган маълумот тарқатилганидан шикоят қилган аризачи ўз даъвосини асослаб бериши ва материалнинг ёлғон эканлигини исботлаши шарт деган қоида киритишни таклиф қилишган.
Депутат ўзига нисбатан ёлғон маълумот тарқатилган аризачи ўз даъвосини асослаб бериши ва ушбу материалнинг ёлғон эканлигини исботлаши шарт бўлган қоида киритишни таклиф қилди.
Шундан сўнг, сайтнинг ёки ижтимоий тармоқ саҳифасининг эгаси мурожаат келиб тушган кундан бошлаб уч кун ичида аризани кўриб чиқиши шарт бўлади. Агар ариза берувчига ноаниқ маълумотларни ўчириб ташлашдан бош тортишса, у ҳолда у ваколатли давлат органига мурожаат қилиши мумкин.
Фейклар ҳақидаги баҳсли қонун
«Ноаниқ (ёлғон) маълумотлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги баҳсли қонунга президент Садир Жапаров 23-августда қўл қўйган.
Қонун интернетда ёлғон маълумотлар тарқатилса, суд қарорисиз фойдаланувчининг юзини ошкор қилиб, сайтлар фаолиятини блоклайди.
Қонун имзоланишидан олдин ҳам ҳуқуқшунослар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва фуқаролик жамияти бунга қарши чиққан эди. Қонун лойиҳаси кескин танқид қилиниб, ҳуқуқшунослар у фуқароларнинг сўз эркинлигига бўлган конституциявий ҳуқуқини «қўпол» бузаётганини ва интернетда давлат цензурасини ўрнатаётганини таъкидлашган.
Февраль ойида Маданият вазирлиги фейклар тўғрисидаги қонунни амалга ошириш бўйича фармон ишлаб чиққан. Ҳужжатга кўра, давлат органи ариза ва шикоятларни қабул қилиб, ноаниқ маълумотлар тарқатгани айтилган сайтларни вақтинча ёпиш билан шуғулланади.
Қирғизистонда ҳатто фейклар тўғрисидаги қонун ҳам қўлланилган. Август ойида мамлакатда Res Publica сайти блокланган. Сайт бош муҳаррири Замира Сидиқованинг айтишича, сайт «Манас Менежмент» компаниясининг собиқ президенти Асан Токтосуновнинг шикояти асосида блокланган. Токтосунов сайтнинг «Манас» аэропортига оид икки суриштирувида ўзи ҳақида ҳақиқатга тўғри келмаган маълумотлар ёзилганини айтиб шикоят қилган.
Август ойи охирида 24.kg ахборот агентлиги ҳам вақтинча ёпилган. Унда «Амбассадор» меҳмонхонаси Маданият вазирлигига 24.kg нашрига шикоят қилиб мурожаат қилган, улар сайтда чиққан маълумотларни ёлғон деб ҳисоблашган. Уларнинг айтишича, ахборот агентлигидан ҳеч ким улар билан боғланмаган ва уларнинг версиясини эшитмаган. Текширувдан сўнг Маданият вазирлиги сайтни ёпиш ҳақидаги қарорини қайтариб олишга қарор қилди.
26-октябрда эса Маданият вазирлиги «Азаттиқ» сайтини икки ойга блоклашга қарор қилган. Бунга мазкур медиа 14—17-сентябрдаги қирғиз-тожик чегарасида юз берган қуролли тўқнашувга оид «миллий манфаатларга зид бўлган нотўғри материал эълон қилингани» сабаб бўлди дейишган.
Бу воқеалардан кейин «Медиа Полиси институти»нинг ҳуқуқшунослари фейклар ҳақидаги қонун «ҳукуматнинг ҳаракатларига мониторинг ўтказиб, оддий аҳолига ҳукумат қандай ишлаётганини тушунишга ёрдам берувчи маълумотларни етказайтган ОАВга қарши маъмурий ресурс» деган билдирув қилишган.